Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия ва Беларус спортчилари Паралимпиада очилишига киритилмайди
Паралимпия ўйинларига нейтрал мақомда қабул қилинган Россия ва Беларус спортчилари Париждаги ўйинларнинг очилиш ва ёпилиш маросимларида иштирок эта олмайди.
Халқаро Паралимпия қўмитаси бошқарув кенгаши томонидан 6 март, чоршанба куни эълон қилинган регламентга кўра, Россия ва Беларус спортчилари 2024 йилда Парижда бўлиб ўтадиган ёзги Паралимпия ўйинларининг очилиш ва ёпилиш маросимларида иштирок эта олмайди.
Россия ва Беларус спортчилари ўйинларда нейтрал мақомда қатнашади ва NPA - нейтрал паралимпиячи (Neutral Paralympic Athletes) сифатида белгиланади. Ҳар икки давлат делегациялари очилиш ва ёпилиш маросимларида фақат томошабин сифатида қатнашиши мумкин, дейилади ҳужжатда.
Россия Федерацияси ва Беларус спортчилари томонидан қўлга киритилган мукофотлар умумий медаллар сифатида ҳисобга олинмайди. Икки давлатнинг давлат рамзлари тақиқланади ва спортчилар қора NPA ҳарфлари туширилган оқ байроқ остида мусобақалашади. Агар олтин қўлга киритилса, тақдирлаш маросимида Паралимпия мадҳияси янграйди.
Россия Федерацияси ва Беларус спортчилари Россиянинг Украинага қарши бошлаган ва Минск томонидан қўллаб-қувватланган уруши муносабати билан кўплаб халқаро мусобақаларда ўз мамлакатлари байроғи остида иштирок этишдан четлатилди. Бироқ, Халқаро олимпия қўмитаси урушни омма олдида қўллаб-қувватламаган спортчиларга нейтрал мақомда ва фақат индивидуал мусобақаларда қатнашишга рухсат берди.
Ўйинларда 125 нафар россиялик спортчи қатнашиши мумкин
Аввалроқ Россия Паралимпия қўмитаси (ПКР) 2024 йилда Парижда бўлиб ўтадиган Паралимпия ўйинларида 125 нафар спортчи иштирок этиши мумкинлигини, Россия делегацияси таркибига жами 225 киши киритилганини маълум қилганди. «Уларнинг сони россиялик спортчиларни халқаро мусобақаларга қабул қилиш билан боғлиқ вазиятга қараб юқорига ёки пастга ўзгариши мумкин», — дейилади ПКР хабарида.
«Спортнинг 22 туридан олтитаси саралаш мусобақаларида квота ютиш имконияти бор: енгил атлетика, ўқ отиш, таэквондо, триатлон, ногиронлар аравачаси тенниси ва стол тенниси. Яна 3та спорт турида ўйинларга фақат халқаро спорт федерациялари тўғридан тўғри таклифномалари асосида кириш мумкин: пауэрлифтинг, дзюдо ва камондан отиш», - деб хабар берди ПКР «Интерфакс»га.
Мавзуга оид
15:19 / 06.03.2026
Буюк Британия Паралимпиада очилишини бойкот қилади
11:26 / 19.02.2026
Украина Паралимпиада-2026га сиёсий бойкот эълон қилди
19:29 / 22.09.2025
Россия ҳар қандай таҳдидларга жавоб беришга қодир – Путин
15:20 / 22.09.2025