Бола туғилганда «суюнчи пули»ни бериш тартиби ўзгарди
Янги тартибга кўра, «суюнчи пули»ни биринчи фарзанди учун барча аёллар, иккинчи фарзанди учун фақат ижтимоий ҳимояга муҳтож аёллар олади. Учинчи ва ундан кейинги фарзандлар учун бир марталик нафақа берилмайди.
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига баъзи ижтимоий нафақаларни тўлаш тартибини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Унга кўра, бола туғилганида бир марталик нафақа («суюнчи») пулини бериш тартиби ўзгартирилди.
Қайд қилинишича, 2024 йил 1 апрелдан бошлаб фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пули:
- биринчи фарзанди учун – барча аёлларга;
- иккинчи фарзанди учун – фарзанд туғилган пайтда «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимига киритилган оиланинг аъзоси бўлган аёлларга расмийлаштирилади.
Қолган барча ҳолатларда нафақа тўланмайди.
Нафақани олиш учун аризани давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали бериш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, бола туғилганда бериладиган бир марталик нафақа миқдори меҳнатга ҳам тўлашнинг энг кам миқдори 70,3 фоизи (ҳозирда 738 150 сўм)га тенг.
Мавзуга оид
12:19 / 22.11.2024
Тошкентда ногиронлиги бўлганлар учун “Ижтимоий такси” хизмати йўлга қўйилди
20:54 / 19.11.2024
Испания ҳар йили 300 минг мигрантни қонунийлаштириш ниятида
19:17 / 03.11.2024
Россияда туғилиш даражасини лотереялар ёрдамида ошириш таклиф этилди
17:32 / 26.10.2024