Тошкентда таровиҳ намози вақтида бир қанча кўчалар ёпилади
10 мартдан бошлаб, ҳар куни соат 19.00 дан 00.00 га қадар масжидлар яқинидаги йўллар транспорт воситалари ҳаракати учун чекланади.

Фото: Kun.uz
Тошкент шаҳрида таровиҳ намози ўқиладиган масжидлар яқинида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва жамоат тартибини сақлаш мақсадида баъзи кўчаларда транспорт воситалари ҳаракати чекланади.
10 мартдан бошлаб, ҳар куни соат 19.00 дан 00.00 га қадар масжидлар яқинидаги йўллар транспорт воситалари ҳаракати учун ёпилади.
Жумладан,
Мирзо Улуғбек туманида:
- Тепа масжиди Дўрмон йўли кўчасидан Олимлар кўчасига қадар.
Бектемир туманида:
- Алибек масжиди М.Авезов кўчасидан Ҳусайин Бойқаро кўчасига қадар.
Яшнобод туманида:
- Ислом ота масжиди Фарғона йўли кўчаси иккинчи даражали йўлдан Заркент ва Обишир кўчаларига қадар;
- Али ибн Абу Толиб масжиди Чўлпон кўчасидан Салоҳият кўчасига қадар;
Миробод туманида:
- Валихўжа ўғли Норхўжа масжиди Янги Қуйлиқ – Файзиобод кўчалари кесишган чорраҳадан Файзиобод 5-тор кўчасига қадар;
- Қўйлиқ ота масжиди ТХАЙ – Қўйлиқ ота кўчалари кесишган чорраҳадан Янги Қўйлиқ тор кўчасига қадар;
Сергели туманида:
- Маъруф ота масжиди Чоштепа кўчасидан Чоштепа 1-тор кўчасига қадар;
- Нўғайқўрғон масжиди Янги Сергели – Нўғайқўрғон КХАЙ – Сағбон чорраҳасидан Нурафшон – Сағбон чорраҳасигача;
Яккасарой туманида:
- Усмон бин Маъзум масжиди КХАЙ – Файзли Тошкент чорраҳасидан КХАЙ – Қушбеги чорраҳасигача;
- Яккасарой масжиди Шота Руставели – Яккасарой чорраҳасидан Яккасарой – Боғу бўстон чорраҳасигача;
- Ракат масжиди Ж.Шоший кўчасидан Аския кўчасига қадар;
Янгиҳаёт туманида:
- Ниёзмат ота масжиди ТХАЙ – Бинокор чорраҳасидан Пастдарғон маҳалласига киришга қадар;
Шайхонтоҳур туманида:
- Шайх Зайниддин (Кўкча) масжиди Кўкча Дарвоза – Нурафшон чорраҳасидан Кўкча Дарвоза – Бешқайрағоч чорраҳасигача;
- Камолон масжиди Бунёдкор – Камолон чорраҳасидан Камолон – Устазода 2-тор чорраҳасигача;
Олмазор туманида:
- Ҳасти Имом масжиди Нурафшон – Қорасарой чорраҳасидан Қорасарой – Абдулла Қодирий чорраҳасигача;
- Исломобод масжиди КХАЙ – Сағбон чорраҳасидан Нурафшон – Сағбон чорраҳасигача;
- Дўстжонбой (Сулола) масжиди Сағбон-Сағбон 12-тор чорраҳасидан Келес йўли – Норазтепа чорраҳасигача;
Юнусобод туманида:
- Мирза Юсуф масжиди Боғишамол кўчасидан Шивли кўчасига қадар;
- Учтепа туманида Абдуллох ибн Масъуд (Катта Қаъни) масжиди Катта Қаъни айланмасидан Лутфий – Катта Хирмонтепа кўчалари чорраҳасигача;
- Ҳазрати Али масжиди Назарбек – Маҳорат чорраҳасидан Назарбек – Замахшарий 1-тор кўчасигача;
Чилонзор туманида:
- Новза масжиди Бунёдкор – Муқимий кўприги тагидан Олий Мажлис қаршисигача;
- Шайх Мухаммад Содиқ Мухаммад Юсуф масжиди Ал-Хоразмий – Гавҳар чорраҳасидан Сўгалли ота кўчасигача;
- Убай ибн Каъф (Бўрижар) масжиди Ал-Хоразмий кўчасидан Катта Хирмонтепа кўчасигача.
Ушбу кўчаларда фақатгина махсус транспорт воситаларининг ҳаракатланишига рухсат этилади.
Аввалроқ, Ўзбекистонда таровиҳ намози ўқиладиган вақтлар маълум қилинган эди.
Тавсия этамиз
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
“Савиясиз миллат ўзини ўзи йўқ қилади” – Қозоқбой Йўлдошев
Жамият | 15:21 / 01.06.2025
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” Қурбон ҳайити шарафига акция эълон қилди – 50% гача чегирма
Жамият | 17:00 / 02.06.2025
-
Жисмоний фаоллик саратондан ўлим хавфини 30 фоизга камайтиради — тадқиқот
Фан-техника | 01:29
-
Россияда ўзбекистонлик ишчининг бошига ичида цемент бўлган челак ташлаб юборилди
Жаҳон | 00:44
-
Қурбон ҳайити муносабати билан қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилади
Ўзбекистон | 00:17
Мавзуга оид

20:10 / 03.06.2025
Қашқадарёда 74 та қоидабузарлик қилган ҳайдовчи ушланди

16:22 / 31.05.2025
Қашқадарёда 17 болани олиб кетаётган Damas аниқланди

20:21 / 24.05.2025
«Сўнгги қўнғироқ» тадбирларида автомобил бошқарган ўқувчилар аниқланди

16:12 / 10.04.2025