Жамият | 08:59 / 13.03.2024
17878
1 дақиқада ўқилади

Фарғонада газ портлаши оқибатида уч ҳиндистонлик жароҳатланди

Фарғона шаҳридаги яшаш хонадонида газ портлаши содир бўлди, оқибатда ҳиндистонлик талабалар жароҳатланди.

Фото: Kun.uz

11 март куни Фарғона шаҳридаги яшаш хонадонида газ портлади, оқибатда уч нафар Ҳиндистон фуқароси жароҳат олди. 

Бош прокуратура хабарига кўра, улар турли даражадаги термик куйишлар олган ва шифохонага ётқизилган.

Икки нафари, 2001 йил ва бир нафари 2003 йилда туғилган жабрланувчилар Фарғона тиббиёт институтида ўқиб, Шарқ кўчасидаги ҳовлида ижара асосида яшаётган бўлган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 259-моддаси (Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид