Жаҳон | 09:15 / 13.03.2024
22470
4 дақиқада ўқилади

Путин Киселевга интервю берди ва яна бир бор Россия ядро урушига тайёрлиги ҳақида гапирди

Техник нуқтайи назардан, Россия ядровий урушга тайёр, лекин уруш бошлаш ниятида эмас, деди Путин. Унинг аниқлик киритишича, Украинадаги можаро пайтида ҳеч қачон ядро қуролидан, жумладан, тактик қуроллардан фойдаланиш ҳақида ўйламаган.

Фото: t.me/news_kremlin

Ҳарбий-техник нуқтайи назардан, Россия ядро урушига тайёр, деди президент Владимир Путин телебошловчи Дмитрий Киселевга берган интервюсида. Шу билан бирга, давлат раҳбари «ҳамма нарса бунчалик кескинлашиб кетаётганига» ишонмаслигини таъкидлади, деб ёзмоқда РБК.

«Ҳарбий-техник нуқтайи назардан, биз, албатта, тайёрмиз. Бизда улар [ядровий ракеталар] доимо жанговар шай ҳолатда», — деди Путин Россия ҳақиқатан ҳам ядро урушига тайёрми, деган саволга жавоб берар экан.

Тактик ядро қуроллари ҳақида гапирар экан, президент Украинадаги махсус операция вақтида бундай қуроллардан фойдаланишга ҳеч қачон эҳтиёж бўлмаганини таъкидлади. Бу унинг хаёлига ҳеч қачон бундай фикр келмаганлигини англатадими, деган саволга Путин шундай жавоб қайтарди: «Йўқ, нима учун?»

«Бизнинг ўз тамойилларимиз бор. Улар нима ҳақида гапиряпти: агар гап Россия давлатининг мавжудлиги, суверенитетимиз ва мустақиллигимизга зарар етказиш ҳақида кетаётган бўлса, қурол-яроғни, жумладан, ҳар қандай қуролни, шу жумладан сиз айтган қуролларни ҳам ишлатишга тайёрмиз. Биз учун стратегияда ҳамма нарса ёзилган, биз уни ўзгартирмадик», — дея қўшимча қилди Путин.

Давлат раҳбари, шунингдек, бугунги кунда АҚШ ҳам ядровий кучларини ривожлантираётганини, бироқ бу уларнинг уруш бошлашга тайёрлигини англатмаслигини эслатди. Шу билан бирга, унинг сўзларига кўра, агар АҚШ ядровий синовлар ўтказса, Россия ҳам шундай қилиши мумкин. “[АҚШ ядровий синовларини ўтказиш имконияти] янги жанговар каллаклар пайдо бўлганда, баъзи экспертлар фикрича, уларни фақат компютерда синаб кўришнинг ўзи кифоя эмас, уларни табиий кўринишида синаб кўриш зарурлиги билан боғлиқ. Америка Қўшма Штатларидаги маълум доираларда бундай ғоялар бор. Биз бу ҳақда биламиз. Биз ҳам кузатяпмиз», — деди президент.

Давлат раҳбари Украинада Ғарб қўшинларининг мавжудлиги мавзусига ҳам тўхталиб, агар Қўшма Штатлар ўз кучларини у ерга юборишга қарор қилса, Россия бундай қадамни, шунингдек, Россия ҳудудига Америка қўшинларини жойлаштириш каби аралашув сифатида кўриб чиқишини таъкидлади. «Мен (АҚШ президенти Жо Байден) у анъанавий сиёсий мактаб вакили эканлигини айтдим ва бу тасдиқланди. У ерда Байдендан ташқари Россия-Америка муносабатлари ва стратегик чеклов соҳасида кўплаб бошқа мутахассислар бор. Шу боис, бу ерда ҳаммаси у қадар кескинлашиб кетяпти, деб ўйламайман, лекин биз бунга тайёрмиз», - деди Путин.

У шунингдек, фронтдаги вазиятга тўхталиб, ғарбни қонхўрликда айблаган.

«Украина фронт чизиғидаги муваффақиятсизликлар туфайли Белгород ва Курск областларига ҳужум қилишга уринмоқда. Бундан асосий мақсад, Россиядаги президентлик сайловларини барбод қилиш бўлмаса ҳам, ҳеч бўлмаса уни ўтказишга халақит беришдир.

Украинлар ўтган йили ўз олдига қўйган мақсадлардан бирортасига эриша олмади. Ҳозирда ташаббус тўлиғича РФ қуролли кучлари қўлида. Агар биз ўзимизни ўзимиз ҳимоя қилмасак, биз билан ҳеч ким ҳисоблашмайди.

Россия йўллар кесишувида эмас, балки ўз тараққиётининг стратегик йўлида бормоқда ва бу йўлдан чекинмайди. Ғарб асрлар мобайнида қорнини одам билан, кармонини — пул билан тўлдиришга ўрганиб қолган. Аммо улар тушуниши керакки, вампирлар бали тугайди. Мен ўзимни ҳеч қанақасига дунё тақдири ҳакамидек ҳис қилмаяпман. Мен шунчаки Россия манфаатлари йўлида ишлаяпман», деган у.

Мавзуга оид

Эълонлар

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

7Media Group: Янги LED-экранлар Қамчиқ довонида

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

7Media Group: Янги LED-экранлар Қамчиқ довонида

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди