Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сирдарё туманига янги ҳоким тайинланди
Боёвут туманидаги маҳаллада ҳоким ёрдамчиси сифатида ишлаб келган Мусурмонқул Ҳотамов Сирдарё тумани ҳокимига айланди.
Фото: Сирдарё вилояти хокимлиги
Халқ депутатлари Сирдарё тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туманга янги ҳоким тайинланди.
Сессияда вилоят ҳокими Акмал Маҳмудалиев кун тартибидаги масала юзасидан қилган маърузасида туманда йўл қўйилган хато ва камчиликларни соҳалар бўйича бирма-бир таҳлил қилди.
Шундан сўнг вилоят ҳокими Сирдарё тумани ҳокими лавозимига тавсия этилган номзод — Мусурмонқул Ҳотамовни таништирди.
Мусурмонқул Ҳотамов 1986 йили Ховос туманида туғилган. 2010 йилда Гулистон давлат университетини тамомлаган.
У фаолияти давомида Боёвут тумани, Ширин шаҳри ва Оқолтин туманида солиқ органларида турли лавозимларда ишлаган. Тайинловга қадар Боёвут тумани “Ижодкор” мaҳaллa фуқаролар йиғинида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси лавозимида ишлаб келаётганди.
Вилоят ҳокимининг Мусурмонқул Ҳотамовни Сирдарё тумани ҳокими этиб тайинлаш тўғрисидаги қарори депутатлар томонидан бир овоздан тасдиқланди.
- Туманга 2020 йил ноябридан буён Ботиржон Мирзақулов раҳбарлик қилиб келаётганди. Унинг ишдан кетиш сабаби маълум эмас.
Мавзуга оид
20:00 / 14.03.2026
Сирдарёда балиқ овлаганлар табиатга қарийб 520 миллион сўмлик зарар етказди
21:44 / 04.03.2026
Сирдарёда тадбиркорлик лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш учун 10 триллион сўм ажратилади
19:33 / 03.03.2026
Марказий Осиёда бу йил суғориш суви захиралари кам бўлиши мумкин
09:41 / 03.03.2026