Сирдарё туманига янги ҳоким тайинланди
Бугун, 25 ноябр куни, халқ депутатлари Сирдарё тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

Сирдарё вилояти ҳокимлиги хабарига кўра, сессияда вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев иштирок этди ва нутқ сўзлади.
Сессия ишида ташкилий масала кўриб чиқилди. Сессия қарорига асосан Алижон Муҳаммадиев эгаллаб турган лавозимидан озод этилиб, туман ҳокими лавозимига Ботиржон Мирзақулов тайинланди.
Маълумот ўрнида, Ботиржон Мирзақулов 1970 йилнинг 23 февралида Сирдарё туманида туғилган. 2005 йилда Гулистон давлат университетини тамомлаган. 2018 йилдан шу кунга қадар Сайхунобод туман ҳокими лавозимида ишлаб келган.
Эслатиб ўтамиз, 24 ноябр куни президент тадбиркорликни ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилишда Бухоро вилоятининг икки тумани ҳамда Сирдарё вилоятининг Сирдарё тумани раҳбарларини ишдан олиш масаласини қўйганди.
Бундан олдин, Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган Фаррух Ўктамжонов Сайхунобод тумани ҳокими лавозимига тайинланганди.
Тавсия этамиз
Гўшт нархи ошиши: қўшни мамлакатларда вазият қандай?
Иқтисодиёт | 20:36 / 15.04.2025
ЕОИИ Марказий Осиё интеграциясига монелик қилувчи омил бўлиши мумкин — Фарҳод Толипов
Ўзбекистон | 19:45 / 15.04.2025
Инфляцияни ўлчаш: нархлар қандай кузатилади?
Ўзбекистон | 19:31 / 15.04.2025
Жонни хатарга қўйиб... “Ошқозон”сиз озиш орзуси ҳақида
Жамият | 17:46 / 15.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
ЕЧЛ. "Арсенал" жавоб ўйинида ҳам "Реал"ни енгди, "Интер" "Бавария" билан дуранг қайд этиб, яримфиналга чиқди
Спорт | 02:04
-
Лондон ва Париж мигрантлар алмашинуви бўйича келишувни муҳокама қилмоқда
Жаҳон | 01:01
-
Россияда давлатга хиёнат учун судланганлар сони СССР давридан бери рекорд кўрсаткичга чиқди
Жаҳон | 00:29
-
Хоразмда фуқароларга сохта диплом олиб берган шахс ушланди
Жамият | 23:57 / 16.04.2025
Мавзуга оид

12:58 / 17.10.2024
Сирдарёда 1-синф ўқувчиси игна санчиш билан жазоланаётгани айтилмоқда

19:05 / 14.10.2024
Собиқ ИИБ ходими умрбодга ҳукм қилинди. У уч кишини ўлдирган

20:12 / 20.02.2024
Мирзачўл туманига янги ҳоким тайинланди

15:02 / 23.10.2022