Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хоразмда ўқувчиларни урган ўқитувчи ишдан олиниб, жаримага тортилди
У ўқувчиларга енгил тан жароҳати етказганликда айбдор деб топилган.
Хоразм вилояти, Хонқа туманидаги 36-сон умумий ўрта таълим мактаби бошланғич синф ўқитувчиси M.A. билан тузилган меҳнат шартномаси 2024 йил 1 мартдан бошлаб бекор қилинди. Бу ҳақда Болалар омбудсмани Сурайё Раҳмонова хабар берди.
Аввалроқ, ушбу ўқитувчи дарс вақтида ўқувчиларни ургани, жумладан, бошига қўл ва дафтар аралаш тарсаки туширгани, ўқувчи қизни дўппослагани тасвирланган видео ижтимоий тармоқларда тарқалган эди.
Қайд қилинишича, терговга қадар текширув натижасида M.A. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 52-моддаси (Енгил тан жароҳати етказиш) асосида жавобгарликка тортилиб, жаримага тортилган. Жарима миқдори хабарда келтирилмаган.
Мавзуга оид
18:00 / 19.06.2026
БАА 15 ёшгача бўлган болаларнинг ижтимоий тармоқларга киришини тақиқлади
11:40 / 08.06.2026
Тошкент ва Хоразмда йирик гиёҳвандлик савдосига чек қўйилди
21:56 / 01.06.2026
Малайзия 16 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқларда рўйхатдан ўтишини тақиқлади
21:22 / 22.05.2026