Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроил Мадримовга президент совғаси – «Chevrolet Tahoe» машинаси топширилди
Ўтган ҳафтада супер ярим ўрта вазнда жаҳон чемпионига айланган Исроил Мадримовга президент совғаси сифатида автомобил топширилди.
WBA камари соҳиби Исроил Мадримов бугун, 14 март куни Ўзбекистонга қайтиб келди.
Мадримовни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Спорт вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси, Ўзбекистон бокс федерацияси расмийлари, ОАВ вакиллари ва спортчининг яқинлари тантанали тарзда кутиб олдилар.

Тадбир якунида эса супер ўрта вазн тоифаси WBA йўналишида жаҳон чемпиони Исроил Мадримовга Ўзбекистон Республикаси Президенти совғаси сифатида «Chevrolet Tahoe» машинаси топширилди.


Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистонининг Ар Риёд шаҳридаги «Kingdom Arena» мажмуасида ўтган профессионал бокс кечасида ўзбекистонлик боксчи WBA камари учун россиялик Магомед Қурбоновга қарши рингга кўтарилиб, шу вақтгача енгилмаган рақибини 5-раундда нокаутга учратганди.
Шу тариқа Мадримов фаолиятидаги 10-жангида 9-ғалабасини ва чемпионлик камарини қўлга киритди.
Мавзуга оид
07:17 / 24.05.2026
Шаҳрам Ғиёсов профессионал боксда илк бор мағлубиятга учради
20:43 / 27.04.2026
Собиқ жаҳон чемпионлари Фюри ва Жошуа жанг ҳақида келишиб олди
00:24 / 02.03.2026
Ўзбекистонлик боксчилар "Странжа-2026" мусобақасида 7 та олтин медални қўлга киритишди
10:01 / 22.02.2026