Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент халқаро аэропорти назоратчиси тезкор тадбирда ушланди
У аэропортнинг Авиация хавфсизлик хизмати қўриқлаш назоратчилар бўлинмасига назоратчи сифатида ишга киритиб қўйиш эвазига фуқародан 2 минг АҚШ доллари талаб қилган. Суд ҳукми билан назоратчига 2 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланган.
Тошкент халқаро аэропортининг Авиация хавфсизлик хизмати қўриқлаш назоратчилар бўлинмаси назоратчиси тезкор тадбирда қўлга олинди.
Маълум қилинишича, назоратчи А.Б. хизмат мавқейидан фойдаланган ҳолда ўзганинг ишончига кириб, унинг пул маблағини ноқонуний тарзда ўзлаштиришни режа қилган. Дастлаб у ижтимоий тармоқ орқали жабрланувчи билан танишган ва унинг қариндошини Тошкент халқаро аэропортининг Авиация хавфсизлик хизмати қўриқлаш назоратчилар бўлинмасига назоратчи сифатида ишга киритиб қўйиш эвазига 2 минг АҚШ доллари талаб қилган. Аммо жабрланувчи 1 800 доллар беришини билдирган.
2023 йилнинг 6 декабр куни ДХХ ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда А.Б. 1 800 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳолат юзасидан А.Б.га нисбатан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси ва 28, 211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди ҳукми билан А.Б.га нисбатан 2 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган.
Мавзуга оид
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
10:57 / 12.06.2026
Тошкентда 34 килограммдан зиёд наркотик моддалар мусодара қилинди
08:18 / 04.06.2026
1,5 гектар ерни «сотиш» баҳонасида 750 минг доллар сўраган шахс ушланди
08:20 / 03.06.2026