Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британияда турк тилидаги биринчи Қуръон топилди
Китоб тахминан Х-ХII асрларда турк тилига таржима этилгани тахмин қилинмоқда.
Қозоғистонлик олимлари қорахонийлар даврига оид ноёб Қуръон нусхасини топдилар. Муқаддас китоб ўтган асрдан бери Буюк Британиянинг Манчестер шаҳридаги Жон Райландс кутубхонаси фондларида сақланмоқда. Бу ҳақда МИР 24 телеканали лавҳасида хабар берилди.
Таъкидланишича, қадимий қўлёзма туркий-ислом маданияти учун катта аҳамиятга эга. Олимларнинг фикрича, бу турк тилидаги биринчи Қуръон бўлиб, тахминан Х-ХII асрларда Исфижобда (ҳозирги Қозоғистоннинг Туркистон вилояти ҳудудида) таржима қилинган. Шу даврда қадимги қорахоний қабилалари ислом динини қабул қила бошлаган.
«Биз китобни сканерлаб олдик... Энди дизайнеримиз ишлайди, саҳифаларни битта китобга жамлайди. Шундан сўнг биз уни тўлиқ чоп этишимиз мумкин бўлади. Биз китобдан айни нусха оламиз, муқовасини ҳам теридан қиламиз, қоғоз ва бўёқларини ҳам тайёрлаймиз», деди Қозоғистон Қўлёзмалар ва нодир китоблар миллий маркази директори Жандос Болдиков.
Қайд қилинишича, қозоқ олимлари Буюк Британиядан 15 та қадимий қўлёзма ва 500 та архив ҳужжати нусхаларини олишган. Қўлёзмалар ва нодир китоблар миллий марказида ушбу топилмалар кўргазмаси намойиш этилади.
Мавзуга оид
08:50
SIPRI: дунёда ядровий қуроллар сони яна ўсиши мумкин
08:44
Европа етакчилари ва Зеленский тинчликнинг беш шартини эълон қилди
16:53 / 04.06.2026
Буюк Британияда 18 ёшли талаба ўлими туфайли намойиш ва тартибсизликлар рўй берди
08:44 / 02.06.2026