Исроил Мадримовга муддатидан олдин майор унвони берилди
WBA чемпионлик камарини қўлга киритган ўзбекистонлик боксчи Исроил Мадримов муддатидан олдин юқори лавозимга кўтарилди. Ички ишлар вазири унга майор махсус унвонини берди.

Фото: ИИВ
Ўзбекистонлик боксчи Исроил Мадримовнинг ҳарбий унвони оширилди.
Ўзбекистон бокс федерацияси хабарига кўра, супер ярим ўрта вазн тоифасида WBA камари соҳиби, Ички ишлар бўлими ходими, боксчи Исроил Мадримовга муддатидан олдин «Майор» ҳарбий унвони берилди.
18 март куни Ички ишлар вазирлиги Маданият саройида ички ишлар ходимларини тақдирлаш маросимида ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов Мадримовга майор махсус унвонини топширди. Бунгача спортчи капитан унвонига эга эди.
Саудия Арабистонининг Ар Риёд шаҳридаги «Kingdom Arena» мажмуасида ўтган профессионал бокс кечасида ўзбекистонлик боксчи WBA камари учун россиялик Магомед Қурбоновга қарши рингга кўтарилиб, шу вақтгача енгилмаган рақибини 5-раундда нокаутга учратганди.
Мадримов 8 март куни Саудия Арабистонида WBA чемпионлиги учун аввал мағлуб бўлмаган россиялик боксчи Магомед Қурбонов устидан муддатидан аввал ғалаба қозонганди.
14 март куни Исроил Мадримовга президент совғаси — нархи 1,04 млрд сўм бўлган Chevrolet Tahoe автомобили топширилганди.
Мавзуга оид

09:20 / 13.04.2025
Шаҳрам Ғиёсов навбатдаги рақибини нокаутга учратди (видео)

10:12 / 06.04.2025
Ўзбекистон бокс жамоаси жаҳон кубогида 5 та олтин қўлга киритди

08:07 / 06.04.2025
Баҳодир Жалолов украиналик рақибни мағлуб этди

12:16 / 04.04.2025