Қўқон аэропорти 1 апрелдан ўз фаолиятини тиклайди
Фарғона вилоятида Қўқон аэропортини реконструкция қилиш ишлари якунланди.
Бугун, 20 март куни эрталаб аэропорт биринчи техник парвозни қабул қилди – Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг А320 NEO самолёти экипажи Қўқон аэропортига қўнди.
Вилоят аэропортида учиш-қўниш йўлаги 2000 метргача узайтирилди ҳамда А320 ва ATR72-600 русумли самолётлар учун иккита тўхташ жойига эга перрон реконструкция қилинди.
Шунингдек, аэропортда 100 кишига мўлжалланган 900 кв м майдонли янги йўловчи терминали қурилди.
Uzbekistan Airways учувчилари томонидан Тошкент – Қўқон йўналиши бўйича амалга оширилган техник парвоз аэродромнинг самолётларни қабул қилиш ва жўнатишга ҳамда терминалнинг йўловчиларни қабул қилиш ва уларга хизмат кўрсатишга тўлиқ тайёрлигини кўрсатди.
Мунтазам парвозларни 2024 йил 1 апрелдан бошлаш режалаштирилган.
Мавзуга оид
15:18 / 26.11.2024
Қўқонлик табиб яна трендда – унинг фаолияти ҳақида нималар маълум?
23:35 / 25.11.2024
Фарғона аэропортида ҳаво кемаларини қабул қилишга вақтинчалик чекловлар жорий этилди
10:51 / 23.11.2024
Тошкент аэропортида эшитиш қобилияти чекланган шахслар иш бошлади
19:02 / 21.11.2024