Сенат раиси Женевада БМТ бош котиби ўринбосари билан учрашди
Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева бошчилигидаги Ўзбекистон парламенти делегацияси Парламентлараро иттифоқнинг 148-ассамблеясида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Швейцариянинг Женева шаҳрида бўлиб турибди.

Фото: Сенат ахборот хизмати
Ташриф доирасида Сенати раиси БМТ бош котиби ўринбосари, БМТнинг Женевадаги бўлими бош директори Татяна Валовая билан учрашув ўтказди.
Ўзбекистон ва БМТ ўртасидаги самарали ҳамкорликнинг турли йўналишлари, жумладан, Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш, гендер тенгликни таъминлаш борасида қўшма дастур ва лойиҳаларни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Ўзбекистон билан БМТ ўртасидаги ҳамкорлик сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилиб, 140 га яқин дастур ва лойиҳалар амалга оширилаётгани алоҳида қайд этилди.
Т. Валовая Ўзбекистоннинг БРМни амалга ошириш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади. Ўзбекистонда ўтказиладиган Осиё хотин-қизлар форуми доирасида “2030 йилдан кейин барқарор ривожланиш стратегияси” мавзусида ёрдамчи тадбир ташкил этиш имконияти ҳақида ўз фикрини билдирди. Унинг билдиришича, Самарқанд форуми аёл депутатлар учун 17 мақсадни 2030 йилдан кейин ҳам амалга ошириш бўйича ўзаро фикр алмашиш ва тавсиялар ишлаб чиқиш учун ўзига хос платформа бўлиб хизмат қилади.
Учрашувда шунингдек, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини, гендер тенгликни таъминлаш, хотин-қизларнинг имкониятларини кенгайтириш масалалари юзасидан фикр алмашилди. Якунда мулоқотни тизимли давом эттириш, ҳамкорликдаги лойиҳаларни кенгайтириш орқали ҳамкорликни мустаҳкамлашга келишиб олинди.
Шунингдек, Танзила Норбоева Женева шаҳрида Парламентлараро иттифоқ (ПИ) раиси Тулия Эксон билан учрашув ўтказди.
Ўзбекистон ва Парламентлараро иттифоқ ўртасидаги ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш масалалари, шунингдек, ҳамкорликда ўтказиладиган тадбирларнинг ташкилий масалалари муҳокама қилинди.
Ўтган қисқа муддат ичида Ўзбекистон Парламентлараро иттифоқнинг ажралмас қисмига айлангани, ҳамкорликда Бухоро шаҳрида Барқарор ривожланиш мақсадларига бағишланган Халқаро парламент форуми ҳамда Тошкент шаҳрида Парламентлараро иттифоққа аъзо давлатлар парламентлари аёл раҳбарлари 14-саммитининг муваффақиятли ўтказилгани бунга ёрқин мисол бўла олиши алоҳида таъкидланди.
Мамлакат президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан келаси йили Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Ўзбекистонда ўтказилади. Учрашувда мамлакатда 150-ассамблеяни ҳамда унинг тегишли мажлисларини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.
2025 йилда Тошкентда ўтказиладиган тадбир якунларига кўра Ташкилот бутун жаҳон парламент ҳаракатининг ўрта ва узоқ муддатли истиқболдаги устувор йўналишларини белгилаб берадиган тегишли ҳужжатни қабул қилиш режалаштирилаётгани маълум қилинди.
Мавзуга оид

18:54 / 28.05.2025
“Сенатор сўров юбормагунча пул олиб юрилган” — Танзила Норбоева импорт автоларга экосертификат ҳақида

20:44 / 21.05.2025
Танзила Норбоева Жиззахда коррупция ҳолатлари бўйича танқидий йиғилиш ўтказди

16:16 / 16.05.2025
Танзила Норбоева Бухорода жиноятчиликка қарши курашиш масалаларини муҳокама қилди

12:20 / 29.04.2025