Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
МХМК собиқ котиби Данилов Украинанинг Молдовадаги элчиси бўлади
Володимир Зеленский Олексий Даниловни Молдовадаги элчи лавозимига тайинлашга рози бўлди. Президент у Киев учун минтақадаги хавфсизлик муаммолари нуқтайи назаридан жуда муҳим давлат эканини таъкидлади.
Украина президенти Володимир Зеленский Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши (МХМК) собиқ котиби Олексий Даниловни Украинанинг Молдовадаги элчиси лавозимига тайинлашга рози бўлди. Бу ҳақда Украина раҳбарининг ўзи 29 март, жума куни кечки видеомурожаатида гапирди.
«Олексий Данилов дипломатик йўналишда ишлашда давом этади, аниқроғи, давлатимизнинг Молдова Республикасидаги янги элчиси лавозимига унинг номзодига рози бўлдим. У менга Украинадаги келажакдаги фаолияти ҳақида айнан шундай тасаввури ҳақида гапирди», — деди Зеленский.
Украина раҳбари Молдова «минтақадаги хавфсизлик муаммолари нуқтайи назаридан ҳам, икки томонлама ҳамкорлигимиз нуқтайи назаридан ҳам» Украина учун жуда муҳим давлат эканини таъкидлади.
Украина раҳбариятидаги ротациялар
Олексий Данилов 2019 йил октябр ойидан бери Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби лавозимида ишлаб келаётган эди, бироқ 26 март куни Зеленский уни бу лавозимда Александр Литвиненкога алмаштирди. Литвиненко, ўз навбатида, илгари Мудофаа вазирлигининг Бош разведка бошқармаси ва Бош штабда ишлаган Олег Ивашченко томонидан эгалланган Украина Ташқи разведка хизмати раҳбари лавозимидан озод этилди. Шу билан бирга, Украина раҳбари мамлакатни мустаҳкамлаш ва «унинг давлат тизимини барча соҳаларда янгилаш давом этишини» ваъда қилди.
Феврал ойи бошида Зеленский Украина қуролли кучлари бош қўмондонини ҳам алмаштирди - ишдан бўшатилган Валерий Залужнийнинг ўрнини аввал қуруқликдаги қўшинларга қўмондонлик қилган Александр Сирский эгаллади. Кейин Залужний соғлиғи сабабли ҳарбий хизматдан четлаштирилди ва Украинанинг Британиядаги элчиси этиб тайинланди. ОАВда президент Украина қуролли кучлари собиқ бош қўмондонига Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгашига раҳбарлик қилишни таклиф этгани, бироқ у рад жавобини бергани ҳақида хабар тарқалганди.
Мавзуга оид
09:45 / 16.06.2026
Украина ва Молдова ЕИ аъзолиги сари яна бир қадам ташлади
23:16 / 12.06.2026
Европа Иттифоқи Украина ва Молдова аъзолиги бўйича музокараларни бошлайди
13:41 / 18.03.2026
Молдовада Украина чегараси яқинида қулаган дрон топилди
13:33 / 12.03.2026