Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг хабар беришича, департаментнинг Тойлоқ туман бўлими, прокуратура ва “Тойлоқтумангаз” газ таъминоти ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбирда “I.a.” МЧЖ раҳбари И.М. МЧЖ иссиқхонасида иситиш қозони ва қўлбола ёндиргичларни умумий фойдаланишдаги газ тармоғига тижорат мақсадида яширинча улаб, давлат ва жамият манфаатларига 2,9 млрд сўм зарар етказгани аниқланган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.