Ўзбекистон | 21:10 / 01.04.2024
7392
1 дақиқада ўқилади

Толимаржон ИЭСда ёнғин юз бергани рад этилди

Буғ-газ қурилмаларига ёқилғи етказиб берувчи қувурлардаги филтрларда алангаланиш юзага келгани таъкидланмоқда. 

Фото: Энергетика вазирлиги

Қашқадарё вилоятидаги Толимаржон Иссиқлик электр станциясида (ИЭС) ёнғин юз бергани ҳақида ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар асоссиз. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.

Қайд қилинишича, станцияда табиий газдан фойдаланилади. Бу эса буғ-газ қурилмаларига ёқилғи етказиб берувчи қувурлардаги филтрларда чанг ўтириб қолишига олиб келади. Айнан чангларнинг бир-бирига ишқаланиши оқибатида алангаланиш юзага келган. Бу ҳолат ёнғин сифатида нотўғри талқин этилган. 

Таъкидланишича, алангаланиш оқибатида ҳеч ким жабрланмаган ва филтрларни тозалаш, техник хизмат кўрсатиш ишлари олиб борилмоқда. 

Техник хизмат кўрсатиш ишлари якунлангач, буғ-газ қурилмаси қайта ишга туширилиши режалаштирилган.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид