Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда 3 та машина иштирокидаги ЙТҲда икки киши жароҳат олди
Чилонзор тумани Сеул кўчасида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.
31 март куни соат 22:45 да Тошкент шаҳри Чилонзор тумани Сеул кўчасида ЙТҲ рўй берди, деб хабар қилмоқда ЙҲХБ ахборот хизмати.
Унда 3 та автомобил иштирок этган: Nexia 3 (ҳайдовчиси 30 ёш) ва 2 та Cobalt (ҳайдовчилари 22 ва 42 ёш). Ҳодиса қандай юз бергани бўйича маълумот берилмаган.
ЙТҲ оқибатида 22 ва 30 ёшли ҳайдовчилар жароҳатланиб, шифохонага олиб кетилган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳри ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


«Барча ҳайдовчилардан белгиланган йўл ҳаракати қоидаларга амал қилишни ҳамда тезликни белгиланган меъёрлардан оширмасликни сўраймиз», дейилади хабарда.
Мавзуга оид
10:56 / 11.07.2026
Ўзбекистонлик ҳайдовчи Америкада оқибати ўлим билан тугаган ЙТҲ содир этди
12:35 / 08.07.2026
Lacetti иккига бўлиниб кетган авария оқибатида икки киши ҳалок бўлган
10:58 / 08.07.2026
Тошкентда Lacetti чироқ устунига бориб урилди
10:44 / 07.07.2026