Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германияда Россиядан келган кема санкциялар туфайли ушланди
ОАВ маълумотларига кўра, кема Қўшма Штатларга кетаётган бўлиб, унга бошқа нарсалар қатори қайин дарахти ёғочи ва Америка атом электр станциялари учун бойитилган уран ортилган.
Германия божхона хизмати Atlantic Navigator II юк кемасини Россияга қарши санкцияларни бузганликда гумон қилиб, Росток портида ушлади, деб хабар берди dpa 2 апрел, сешанба куни.
«Европа Иттифоқи санкцияларига дучор бўлган товарлар бортда бўлгани сабабли, кемани божхонада ушлаб туриш тўғрисида буйруқ олинди. Шунинг учун портни тарк этиш тақиқланади», - дея маълум қилди Росток портлари ва денгизчилари бошқармаси.
Ostsee-Zeitung (OZ) газетасининг ёзишича, Маршалл ороллари байроғи остида сузаётган 193 метр узунликдаги юк кемаси винтдаги техник носозликлар туфайли 4 март куни Росток портига таъмирлаш ишларини амалга ошириш мақсадида кирган.
Ушлаш ҳолатига кема бортидаги қандай юк сабаб бўлгани ҳақида расман хабар берилмаган. Ostsee-Zeitung’нинг икки манбасига кўра, кема Қўшма Штатларга йўл олган ҳамда унга қайин ёғочи ва Америка атом электр станциялари учун бойитилган уран ортилган. Юкнинг умумий қиймати тахминан 40 миллион еврога баҳоланмоқда.
Мавзуга оид
19:29 / 22.09.2025
Россия ҳар қандай таҳдидларга жавоб беришга қодир – Путин
15:20 / 22.09.2025
Қрим «ҳокимияти» Украина Форосга зарба берганини маълум қилди
14:35 / 22.09.2025
Германия Болтиқ денгизидаги Россия самолёти туфайли қирувчиларини ҳавога кўтарди
12:25 / 22.09.2025