Жаҳон | 14:10 / 03.04.2024
1334
2 дақиқада ўқилади

Олмаота полицияси «Россия озодлиги» легиони варақаларини текширади

Олмаотанинг турли жойларида «Россия озодлиги» легионига янги «рекрутлар»ни ёллаш тўғрисидаги маълумотлар ёзилган варақалар пайдо бўлди.

Фото: EGOV.PRESS

Олмаота полицияси шаҳарда «Россия озодлиги» легионига қўшилишга чақириқлар ёзилган варақалар ҳақидаги маълумотларни текширмоқда. Шунга ўхшаш буклетлар шаҳарнинг чекка қисмларида ҳам, марказий ҳудудларида ҳам пайдо бўлди, деб хабар берди DW мухбири 2 апрел, сешанба куни. 

Варақада айтилишича, «Россия озодлиги» легиони «рекрутлар»ни ёллаши ҳақида эълон қилади. Варақаларда кўрсатилган QR-кодлар легион саҳифасига ва ташкилотнинг Telegram-каналига йўналтиради. Варақалар Олмаота чекка қисмидаги «Мега-Центр» савдо-кўнгилочар мажмуаси атрофига, шунингдек, шаҳар марказидаги жамоат транспорти бекатларига ёпиштириб кетилган. «Ушбу факт бўйича текширув ўтказилмоқда, ҳолатлар аниқланмоқда», — дея хабар қилди Олмаота полиция департаменти матбуот хизмати. 

«Россия озодлиги» легиони - УҚК таркибидаги ҳарбий қисм, у асосан россиялик ҳарбий асирлар ва Украина томонига ўтган кўнгиллилардан ташкил топган. Бўлинманинг ташкил этилиши 2022 йил март ойида ижтимоий тармоқлар ва Украина матбуотида эълон қилинган. 

Ўз маълумотларига кўра, легион иккита баталондан иборат бўлиб, 2022 йил июн ҳолатига кўра умумий сони 250 кишини ташкил этган. 2023 йил март ойида РФ Олий суди легионни террорчи ташкилот деб эълон қилди. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид