Жаҳон | 21:26 / 03.04.2024
15776
2 дақиқада ўқилади

Тайванда 25 йил ичидаги энг кучли зилзила. Фотосуратлар

Ўнлаб одамлар харобалар остида қолган бўлиши мумкин.

Taiwanʼs Military News Agency / AFP / Scanpix / LETA

3 апрел куни Тайваннинг шарқий соҳилида 7,4 магнитудали зилзила рўй берди. Сўнгги маълумотларга кўра, камида тўққиз киши ҳалок бўлиб, 800 дан ортиқ киши жароҳатланган.

Бу Тайванда сўнгги 25 йилликдаги энг кучли зилзила бўлди. Эпимарказ аҳоли кам яшовчи ва тоғли ҳудуддаги Ҳуалян шаҳридан 18 километр жанубда жойлашган, аммо ер силкиниши пойтахт Тайбэйда ҳам сезилган. Оролда камида 26 та бино вайрон бўлган.

Ўт ўчирувчиларга кўра, харобалар остида камида 77 киши қамалиб қолган, қутқарув ишлари давом эттирилмоқда.

1999 йил сентябрида Тайванда 7,6 магнитудали зилзила рўй берган, бунинг оқибатида 5 мингдан ортиқ бино вайрон бўлиб, 2,4 мингдан ортиқ киши ҳалок бўлганди.

Зилзила вақтида метродаги одамлар
Фото: AP/ТАСС
Фото: Zhang Bin/China News Service/VCG via Getty Images
China Times / Xinhua / ZUMA Press / Scanpix / LETA
National Fire Agency / EPA / Scanpix / LETA
CNA / AFP / Scanpix / LETA
An Rong Xu / Bloomberg / Getty Images
Daniel Ceng / EPA / Scanpix / LETA
Hualien Fire Department / AFP / Scanpix / LETA

Фото: VCG/VCG via Getty Images

Мавзуга оид