Фото: Президентлар Хиванинг тарихий обидалари билан танишди
Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари Хивадаги Нуриллабой сарой мажмуасида ҳам бўлди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида қадимги Хиванинг Ичан-қалъа мажмуаси тарихий обидалари ва Нуриллабой саройини зиёрат қилди.
“Очиқ осмон остидаги музей” сифатида танилган Хива яхлит ёдгорлик сифатида Марказий Осиёда сақланиб қолган ягона шаҳардир. Бу ерда 120 дан ортиқ меъморий обидалар жойлашган.
1990 йилда Хива шаҳри ЮНЕСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилган, 1997 йилда унинг 2500 йиллиги нишонланган. 2020 йилда шаҳар Туркий дунёнинг маданий пойтахти деб эълон қилинди, 2024 йилда эса ислом дунёсининг туризм пойтахти бўлди.
Нуриллабой саройи XX аср бошларида бунёд этилган. Мажмуа мадраса, 100 дан ортиқ хоналар, галереялардан иборат. Сарой хоналарини безашда нафақат хивалик моҳир усталар, балки чет эллик рассом-декораторлар ҳам иштирок этганлар, улар саройнинг шарқона қиёфасига Европанинг модерн услубини сингдирганлар. Хоналарнинг ички кўриниш, каминлари, Венеция ойналари ва тилла суви югуртирилган бронзадан ишланган, биллур илгакли қандиллари билан ажралиб туради.
Хива тарихи ва унинг фан ривожига қўшган ҳиссаси, шунингдек, ҳудуднинг бой маданияти ва санъати ҳақидаги ҳикоялар қозоғистонлик меҳмонларда катта таассурот қолдирди.
Тавсия этамиз
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Алонсо «Реал»да. Энди ким ўзгаради – клуб ёки мураббий?
Спорт | 11:37 / 29.05.2025
Чет эллик жангчилар, хусусан ўзбеклар Суриядан қувиладими?
Жаҳон | 21:35 / 28.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” Қурбон ҳайити шарафига акция эълон қилди – 50% гача чегирма
Жамият | 17:00
-
Тошкент вилоятида синов тариқасида синтетик метан ишлаб чиқариш йўлга қўйилди
Ўзбекистон | 21:49
-
Анналена Бербок БМТ Бош Ассамблеясининг 80-сессияси раиси этиб сайланди
Жаҳон | 21:46
-
Андижонда фуқаро заправка ҳудудида 2 та бўри боқиб келгани маълум бўлди
Жамият | 21:23
Мавзуга оид

20:30 / 20.05.2025
Хивадаги Дишан қалъа қайта тикланади

14:08 / 02.05.2025
Хивадаги давлат ташкилотлари шаҳар чеккасига кўчирилади

22:15 / 01.05.2025
Хивада замонавий туризм мажмуаси — «Арда Хива» очилди

20:54 / 01.05.2025