Исроил Ғазодаги кўнгиллилар хатолик туфайли ўлдирилганини тан олди
ЦАҲАЛ раҳбарияти 2 нафар офицерни лавозимидан четлатди, 3 нафарига ҳайфсан берди.
Икки юқори мартабали исроиллик офицер шу ҳафта бошида Фаластиннинг Дайр ал-Балаҳ ҳудудида World Central Kitchen (WCK) хайрия ташкилотининг 7 нафар ходими ўлимига олиб келган бир қатор «жиддий хатолар» учун лавозимидан четлатилди ва яна 3 нафарига ҳайфсан берилди. Бу ҳақда Исроил мудофаа кучлари (ЦАҲАЛ) маълум қилди.
«Тергов натижалари шуни кўрсатдики, воқеа содир бўлмаслиги керак эди. Зарбани маъқуллаганлар нишонлар WCK ходимлари эмас, балки қуролланган ҲАМАС жангарилари эканига ишонч ҳосил қилган. Гуманитар транспорт воситаларига зарба бериш - бу нотўғри идентификация, зарба бериш ҳақида нотўғри қарор қабул қилиш оқибатидир, бу жиддий хато», дейилади хабарда.
Тергов натижасида ЦАҲАЛ бош штаби бошлиғи Герци Ҳалеви ўт ўчириш бригадаси командири ва бригада бошлиғини эгаллаб турган лавозимидан озод этишга қарор қилган. Бундан ташқари, бригада командирига, 162-дивизия командирига, шунингдек, жанубий қўмондонлик командирига расман ҳайфсан берилган.
2 апрел куни ЦАҲАЛ зарбаси оқибатида WCK гуманитар ташкилотининг 7 нафар ходими (Фаластин, Австралия, Британия, Полша фуқаролари ҳамда Канада ва АҚШ фуқаролигига эга бўлган кўнгиллилар) ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди. Улар автомобилларда 100 тонна инсонпарварлик ёрдамини тарқатиш учун жўнаб кетаётган эди. Шундан сўнг, бир қатор хорижий юқори мартабали сиёсатчилар Исроилга ўз норозиликларини билдиришди.
Бош вазир Бинямин Нетаняҳу, ўз навбатида, Исроил «бундай ҳолат ҳеч қачон такрорланмаслигига» ишонч ҳосил қилиш учун ҳамма нарсани қилишини айтди. «Бу уруш пайтида содир бўладиган ҳодиса», деди сиёсатчи.
WCK Исроилнинг Ғазо секторидаги кўнгиллиларга қарши зарбасини текшириш учун мустақил комиссия тузишни талаб қилди. «Биз ҳамкасбларимиз ўлимини тергов қилиш учун мустақил комиссия тузишни талаб қиламиз. ЦАҲАЛ Ғазодаги ўз хатоси бўйича ишончли текширув ўтказа олмайди», дейилади WCK сайтида чоп этилган баёнотда.
Мавзуга оид
15:25 / 27.11.2024
«Тинч аҳоли уйини бомбалаш ғалаба дейилмайди» – оятуллоҳ Нетаняҳуни қатл этишга чақирди
07:31 / 27.11.2024
Исроил ва «Ҳизбуллоҳ» ўт очишни тўхтатишга келишиб олди
21:41 / 26.11.2024
Нетаняҳуни қамаш буюрилди. Бу Исроилга қурол етказилишига тўсиқ бўла оладими?
14:17 / 26.11.2024