Жаҳон | 14:00 / 06.04.2024
7664
3 дақиқада ўқилади

Мексика Эквадор билан дипломатик алоқаларни узди

Эквадор полицияси Мексиканинг Китодаги элчихонасига бостириб кириб, мамлакат собиқ вице-президенти, Мехико томонидан сиёсий бошпана тақдим этилган Хорхе Гласни ҳибсга олди.

Фото: Picture Alliance

Мексика президенти Андрес Мануэл Лопес Обрадор ташқи ишлар вазири Алисия Барсенага Эквадор билан дипломатик алоқаларни узиш ҳақида кўрсатма берди. Бу ҳақда Мексика давлати раҳбари 6 апрел, шанба куни эрталаб (Европа вақти билан) X микроблогида ёзди.

Бу ҳаракат Эквадор полициясининг 2023 йил декабридан буён Эквадор собиқ вице-президенти Хорхе Глас истиқомат қилаётган Китодаги Мексика элчихонасига куч ишлатиб кириши билан боғлиқ. У Мексикадан сиёсий бошпана сўраган ва полиция элчихонага бостириб киришидан бир неча соат олдин унга розилик олган. 

Ўз навбатида, Мексика ташқи ишлар вазири Алисия Барсена Мехико Эквадорни халқаро ҳуқуқни бузганликда айблаб Халқаро судга мурожаат қилишини айтди. ТИВ раҳбари таъкидлаганидек, элчихонага бостириб кириш чоғида бир неча мексикалик дипломат жароҳат олган ва яраланган.

Эквадор полициясининг Мексика элчихонасига бостириб кириши 

6 апрелга ўтар кечаси Эквадор полицияси Китодаги Мексика элчихонасига куч ишлатиб кириб, у ерда Эквадор расмийларидан яшириниб юрган мамлакат собиқ вице-президенти Хорхе Гласни ҳибсга олди. 

Глас ватанида порахўрлик ва коррупцияда айбланмоқда. У 2017 йилдан 2022 йилгача Эквадор қамоқхонасида бўлган. 

Мексика ва Эквадор ўртасидаги дипломатик инқироз 

Мексика президенти Лопес Обрадор элчихонага бостириб киришни ўз мамлакатининг «халқаро ҳуқуқ ва суверенитетини қўпол равишда бузиш» деб атади.

Бундан олдин, Эквадор президентининг идораси «Эквадор - суверен давлат» эканлигини таъкидлаб, Кито «бирорта жиноятчининг озод бўлишига йўл қўймаслигини» айтди. 

Мексиканинг Китодаги элчихонаси биносида Эквадор собиқ вице-президенти ҳибсга олинишини кузатган экспертлар бу ҳаракат «Консуллик муносабатлари тўғрисидаги Вена конвенцияларини қўпол равишда бузиш эканини, бу Мексика ва Эквадор ҳукуматлари ўртасида кучли низо келтириб чиқариши мумкинлигини таъкидлади», - дея хабар беради AP. 

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти