Навалнийнинг ўлими ҳолатини текшириш муддати 10 кунга узайтирилди
«Алексей Навалнийнинг ўлими бўйича дастлабки текширув муддати 20 апрелга қадар узайтирилди», деди Иван Жданов. Унинг сўзларига кўра, сиёсатчининг ўлими сабаблари ҳақида ҳозирча расмий маълумот йўқ.
Россия тергов органлари Алексей Навалнийнинг ўлими юзасидан текширувни 20 апрелгача узайтирди. Бу ҳақда Тергов қўмитаси Ямал-Ненец автоном округи бўйича Тергов бошқармасининг 10 апрел, чоршанба куни «ФБК» директори Иван Жданов томонидан Telegram’да эълон қилинган хабарномасида айтилади.
«Алексей Навалнийнинг ўлими бўйича дастлабки текширув муддати яна 10 кунга, 20 апрелга қадар узайтирилди. Яъни, Алексей Навалнийнинг ўлими сабаблари ҳақида ҳалигача давлатдан расмий маълумот йўқ», — деб ёзади Жданов хатнинг сканерини илова қилиб.
Ҳужжатда айтилишича, 19 март куни тергов органи раҳбари мухолифатчининг ўлими юзасидан жиноий иш қўзғатишни рад этиш ҳақидаги қарорни бекор қилган. «Материал юритувга қабул қилинган пайтдан бошлаб 10 кунга қўшимча текшириш муддати белгиланди. Текширув материали 2024 йил 21 мартда юритувга қабул қилинган, шундан сўнг материални текшириш муддати 30 кунгача узайтирилган», - дейилади ўта муҳим ишларни тергов қилиш бўлими бошлиғи ўринбосари адлия майори Александр Варапаев имзолаган 9 апрелдаги хабарномада.
Айнан шу терговчи Алексей Навалний колонияда вафот этганидан сўнг, сиёсатчининг яширин дафн маросимини ўтказиш талабини илгари суриб, унинг жасадини онасига топширишдан бош тортди. Шундан сўнг Канада Варапаевга қарши шахсий санкциялар киритди.
Мавзуга оид
23:24 / 13.11.2024
Россия ҳукумати яраланган ҳарбийлар учун тўлов тизимини ўзгартирди
20:43 / 13.11.2024
«Мосфильм» киностудияси ўз омборидаги танкларни Россия армиясига топширди
19:33 / 13.11.2024
Россияда мигрант болаларнинг рус тилини билиш даражаси текширилиши мумкин
17:53 / 13.11.2024