Ўзбекистон | 11:11 / 13.04.2024
11628
1 дақиқада ўқилади

Қизириқ тумани ҳокими Сурхондарё вилояти ҳокимига биринчи ўринбосар бўлди

Шерзод Ражабов вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Ушбу лавозимида ишлаб келган Анвар Орипов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди.

Шерзод Ражабов Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Сурхондарё вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича янги биринчи ўринбосари тайинланди.

Вилоят ҳокимлиги хабарига кўра, ушбу лавозимида ишлаб келган Анвар Орипов бошқа ишга ўтиши муносабати билан унинг ўрнида Шерзод Ражабов иш бошлади.

Ш.Ражабов 1984 йил Қизириқ туманида туғилган. 2007 йилда Термиз давлат университетини, 2014 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – иқтисодчи.

У меҳнат фаолияти давомида Сурхондарё вилояти ҳокимлиги гуруҳ раҳбари, Узумчиликни ривожлантириш агентлигининг бўлим бошлиғи, директор ўринбосари, Алкогол ва тамаки бозорини тартибга солиш агентлиги директорининг ўринбосари лавозимларида меҳнат қилган.

Мазкур лавозимга тайинлангунга қадар 2023 йилдан буён Қизириқ тумани ҳокими лавозимида фаолият юритаётган эди.

Мавзуга оид