Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Франциянинг «Ашан» компанияси шуъба корхонаси Россиядаги бизнесини сотди
Савдо марказларига эгалик қилувчи ва уларни бошқарувчи Франциянинг «Ситрас» компанияси Россиядаги активларини сотиш бўйича битим тузди.
Савдо марказларига эгалик қилувчи ва бошқарувчи, «Ашан» (Auchan) гуруҳи таркибига кирувчи Франциянинг «Ситрас» (Ceetrus) компанияси Россиядаги активларини сотиш бўйича битим тузди. Бу ҳақда 14 апрел, якшанба куни РБК хабар берди. Компаниянинг янги эгаси «Торговые галереи» фирмаси бўлди.
«Ситрас» Россия портфели 150 минг квадрат метр савдо майдонини ўз ичига олади, дейилади унинг сайтидаги маълумотларда. У 40 та савдо марказлари ва галереяларини бошқаради.
2023 йил декабр ойида «Известия» газетаси Россия бош вазири ўринбосари Андрей Белоусовнинг бош вазир Михаил Мишустинга йўллаган мактубига таяниб, Саноат ва савдо вазирлиги «Ашан» савдо тармоқларининг Россиядан чиқиб кетиши хавфи борлигини кўраётгани ҳақида хабар берди. Озиқ-овқат маҳсулотлари, қурилиш материаллари ва кийим-кечак сотишга ихтисослашган чакана савдо дўкони Россияда 2002 йилдан бери фаолият юритиб келмоқда. Россиянинг Украинага кенг кўламли ҳужуми бошланганидан сўнг, француз компанияси бош директори Ив Клод «Ашан» Россияда ўз фаолиятини давом эттиришини айтди, чунки у тинч аҳоли учун ишлайди.
Мавзуга оид
19:29 / 22.09.2025
Россия ҳар қандай таҳдидларга жавоб беришга қодир – Путин
15:20 / 22.09.2025
Қрим «ҳокимияти» Украина Форосга зарба берганини маълум қилди
14:35 / 22.09.2025
Германия Болтиқ денгизидаги Россия самолёти туфайли қирувчиларини ҳавога кўтарди
12:25 / 22.09.2025