Ўзбекистон | 23:02 / 16.04.2024
16946
2 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда терговчи пора билан ушланди 

Қарши тумани прокуратураси терговчисининг ноқонуний ҳаракатига чек қўйилди. 

Қашқадарё вилояти, Қарши тумани прокуратураси терговчиси 5 минг доллар пора билан ушланди. У қамоқ эҳтиёт чораси қўлламаслик эвазига таъмагирлик қилгани таъкидланмоқда. 

Қайд қилинишича, Миришкор туманида яшовчи фуқаро 2021 йил март ойида банкдан 450 млн сўм миқдорида имтиёзли кредит олган. Лекин, имтиёзли кредит мақсадли йўналтирилмаганлиги сабабли, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Қарши тумани бўлими томонидан Жиноят Кодексининг 167-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб бориш учун Қарши тумани прокуратурасига юборилган. 

Туман прокуратураси терговчиси (унинг исми шарифи хабарда келтирилмаган) кредит ажратилган корхона раҳбари бўлган аёлга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлламаслик эвазига, таъмагирлик йўли билан ундан 5 минг доллар миқдорида пора талаб қилган. 

ДХХ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, терговчи сўралган пул маблағини ўзининг хизмат хонасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. 

Ҳозир унга нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси 2-қисми «в» банди (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди