Болалар учун машҳур алломаларга бағишланган махсус асарлар яратилади
“Болалар учун машҳур алломаларнинг илмий-маърифий мероси ҳамда уларнинг ибратли ҳаётига бағишланган махсус асарлар яратиш дастури тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Фанлар академияси, Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг:
2024-2030 йилларда ҳар йилга мўлжалланган болалар учун машҳур алломаларимизнинг илмий-маърифий мероси ҳақида улар томонидан ёзилган ҳамда уларнинг ибратли ҳаёти ва фаолиятига бағишланган махсус, ихчам асарлар дастурини ишлаб чиқиш ва дастур доирасида болалар учун 50 номда асарлар яратишни назарда тутиш;
Болалар ва ўсмирлар адабиёти кенгаши фаолиятини янада такомиллаштириш;
яратилган янги асарлар билан таълим муассасалари ва кутубхоналар фондини бепул тўлдириб бориш тўғрисидаги таклифлари маъқулланади.
Ишчи гуруҳга:
- ҳар йили дастурга киритиладиган асарлар рўйхатини шакллантиришда болалар ёзувчи ва шоирларини кенг жалб этиш ҳамда уларга аниқ ижтимоий буюртмалар бериш;
- дастур бажарилишининг доимий мониторингини олиб бориш, асарларни яратишга жалб этилган болалар ёзувчи ва шоирларининг ушбу йўналишдаги фаолиятини мувофиқлаштириш;
- кейинги йиллар учун яратилиши мўлжалланган асарлар рўйхатини ҳар йили 1 февралга қадар ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиб бориш;
- китобхонлар, ота-оналар, ноширлар ва таълим муассасалари мутахассисларининг таклиф-мулоҳазаларини умумлаштириш, китоб маҳсулотлари миллий бозори эҳтиёжларини мунтазам ўрганиб, зарур ҳолларда дастурга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;
- амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ахборотни ҳар олти ойда Вазирлар Маҳкамасига киритиб бориш вазифалари юкланади.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги, Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ҳамда Республика болалар кутубхонаси болалар ўқиши зарур бўлган асарлар рўйхатини ишлаб чиқиб, эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда ададини белгилаш ва бу ҳақдаги маълумотларни ҳар йили 10 январга қадар ишчи гуруҳга киритиб боради.
Белгиланишича:
- дастур доирасида яратиладиган асарлар муаллифларига қалам ҳақи Маънавият ва ижодни қўллаб-қувватлаш мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан;
- асарларни нашрга тайёрлаш, чоп этиш ва тарқатиш билан боғлиқ сарф-харажатлар Маънавият ва ижодни қўллаб-қувватлаш мақсадли жамғармаси маблағлари ҳамда қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади;
- Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳар йили чоп этиладиган асарларни нашрга тайёрлаш ва чоп этиш учун энг мақбул таклифлар асосида нашриёт ва матбаа корхоналарини аниқлайди;
- чоп этилган асарлар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги мактаблар ва болалар кутубхоналари, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ва унинг тизимидаги ахборот-кутубхона марказлари ҳамда Республика болалар кутубхонасига бепул тарқатилади.
Мавзуга оид

17:07 / 11.08.2023
«Отамдан қолган далалар» – ўз юртида елкаси офтоб кўрмаган деҳқон фожиаси

17:22 / 08.08.2023
«Сўроқ» – виждон сўроғини тинглашга чорловчи асар

11:00 / 18.07.2023
«Душман» – душманнинг душмандан фарқини кўрсатувчи роман

16:00 / 14.07.2023