Самарқандда Осиё хотин-қизлари форуми бўлиб ўтади
Жорий йилнинг 13-14 май кунлари Самарқанд шаҳрида "Хотин-қизларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий ҳуқуқ ҳамда имкониятларини кенгайтириш масалаларига минтақавий ёндашув" мавзусида Осиё хотин-қизлари форуми бўлиб ўтади.
Парламент юқори палатаси маълумотига кўра, мазкур форумни ўтказиш ташаббуси мамлакат президенти томонидан БМТ Бош ассамблеясининг 78-сессиясида минтақа мамлакатлари етакчи аёлларининг бунёдкорлик салоҳиятини рўёбга чиқариш, уларнинг давлат ва жамият бошқаруви ҳамда иқтисодиётдаги иштирокини янада кенгайтириш борасида тажриба алмашиш мақсадида илгари сурилган эди.
Форумда Шарқий Осиё, Жануби-Шарқий Осиё, Жанубий Осиё ва Марказий Осиё мамлакатлари парламентларининг аёл аъзолари, ҳукуматлари раҳбарлари, давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари вакиллари, ишбилармон аёллар, сиёсатшунослар, ижтимоий соҳа фаоллари, олимлар, иқтисодиёт тармоқлари ва турли соҳалар вакиллари иштирок этиши кутилмоқда.
Форум 10 та параллел сессия доирасида ўтказилади. Иштирокчилар хотин-қизларнинг фан, таълим ва инновацион фаолиятдаги иштироки ҳамда рақамли технологиялардан фойдаланиши, ҳозирги глобал иқтисодиётда аёлларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш орқали камбағалликни камайтириш, тадбиркорлик, етакчилик ва инновацияларга жалб этиш масалаларини муҳокама қилади.
Бундан ташқари, Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда хотин-қизларнинг иштироки масаласи кўриб чиқилади. Хотин-қизларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш, бизнес ва жамиятда уларнинг иштирокини рағбатлантиришда парламентларнинг ўрни, гендерга йўналтирилган бюджетлаштириш, молиявий имкониятлардан фойдаланишда гендер тафовутни бартараф этиш, хотин-қизлар ва болаларга нисбатан зўравонликнинг барча шаклларига барҳам бериш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади.
Шунингдек, "Яшил" иқтисодиётни тарғиб қилиш, иқлим ўзгаришининг минтақадаги гендер муаммоларга таъсири масаласида ҳамда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда нодавлат нотижорат ташкилотларининг илғор тажрибаси ва инновацион ёндашувлари ҳам кўриб чиқилади.
Форум якуни бўйича Самарқанд декларациясининг қабул қилиниши назарда тутилган.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
Финландияда руслар қурган қалъа 1 еврога сотилди
Жаҳон | 00:36
-
Депутатлар Ўзбекистоннинг ядровий зарарни қоплаш бўйича конвенцияга қўшилишини маъқуллади
Ўзбекистон | 23:46 / 27.05.2025
-
Янги сунъий интеллект модели ёлғон гапириш ва одамларни шантаж қилишни ўрганиб олди
Фан-техника | 23:35 / 27.05.2025
-
Океандаги олди-берди: Британия Чагос оролини нега топширди?
Жаҳон | 23:08 / 27.05.2025
Мавзуга оид

11:37 / 26.05.2025
Деҳлида Ўзбекистон-Ҳиндистон таълим форуми ўтказилди

23:09 / 23.05.2025
Самарқандда машинасида шер боласини олиб юрган шахс аниқланди

21:06 / 22.05.2025
Самарқанд шаҳрига янги прокурор тайинланди

18:43 / 16.05.2025