Ички ишлар органлари ўз фаолиятида дронлардан фойдаланишни бошлайди
ИИВ маълумотига кўра, йўл ҳаракати хавфсизлиги тизимида дронлар ЙТҲ, қоидабузарликларни аниқлаш, қидирув-қутқарув, олиб қочилган ва ўғирланган автомобилларни топиш имкониятини беради.
Ўзбекистон ички ишлар органларида тизим ходимларига енгиллик яратиш мақсадида учувчисиз учиш қурилмалари жорий қилинмоқда.
Ушбу қурилма ИИОга фавқулодда вазият ҳақида тезкор маълумот олиш ва қисқа фурсатларда бартараф этиш имконини беради, вақтни ва ресурсларни тежайди, харажатларни камайтиради.
ИИВ Ахборот технологиялари бўйича бўлим бошлиғи Шоҳрух Мухторовнинг сўзларига кўра, вазирлик Жамоат хавфсизлиги департаменти томонидан ҳудудларда хизмат олиб бораётган профилактика инспекторлари, йўл-патрул хизмати инспекторлари, шунингдек, ички ишлар органларининг бошқа соҳавий хизматлари ходимларини ўқитиш бўйича ишчи гуруҳлари тузилган.
Қайд этилишича, ички ишлар ходимларини дронлардан фойдаланишга ўқитишда ҳудудда кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш, фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш, йўл ҳаракати хавфсизлиги таъминлашда тирбандликларни бартараф этиш, маҳаллаларда криминоген вазиятдан тезкор хабардор бўлиш каби салбий хатти-ҳаракатларга қарши курашиш асосий тамойиллар сифатида белгилаб олинган.
Шоҳрух Мухторовнинг сўзларига қараганда, йўл ҳаракати хавфсизлиги тизимида учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланиш юқори самара беради. Хусусан, йўл-транспорт ҳодисалари, йўлларда қоидабузарликларни аниқлаш, қидирув-қутқарув, олиб қочилган ва ўғирланган автомобилларни топиш имкониятини беради.
Мавзуга оид
09:53 / 20.11.2024
Воронеж яқинидаги саноат корхонасига дронлар ҳужум қилди
13:18 / 19.11.2024
Ўқувчилар ўртасида киберспорт ва дронлар бўйича танловлар ўтказилади
10:47 / 11.11.2024
Россия 145 та дрон билан Украинанинг йирик шаҳарларига ҳужум қилди
10:58 / 07.11.2024