Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нагоя шаҳрида биринчи "Ўзбекистон-Япония савдо уйи" очилди
Япониянинг Нагоя шаҳрида "Ўзбекистон-Япония савдо уйи"нинг очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда "Дунё".
Ўзбекистоннинг Нагоядаги фахрий консули Хироюки Ито ўз маърузасида, сўнгги йилларда япон компаниялари орасида мамлакатимиздан озиқ-овқат, тўқимачилик, ҳунармандчилик ва кулолчилик маҳсулотларини импорт қилишга қизиқиш тобора ортиб бораётганини таъкидлади.
Нагоя шаҳрида ташкил этилган "Ўзбекистон-Япония савдо уйи" Японияда ўзбек маҳаллий маҳсулотларини кенг тарғиб қилиш, янги экспорт шартномаларини имзолашда кўмаклашиш, янги логистика йўналишларини ишлаб чиқишда муҳим ўрин тутиши маълум қилинди.
Ҳозирги кунда ушбу савдо уйида мамлакатда ишлаб чиқарилган озиқ-овқат, ҳунармандчилик, кулолчилик, касаначилик, тўқимачилик маҳсулотларининг улгуржи ва чакана савдолари амалга оширилмоқда.
Мавзуга оид
10:25 / 09.06.2026
Тошкентда энг кўп аҳоли савдо соҳасида банд
08:16 / 02.06.2026
Топ-10: дунё савдосида энг катта улушга эга давлатлар
09:02 / 12.03.2026
Ўзбекистонда хорижий корхоналар асосан савдо соҳасида фаолият юритмоқда
08:00 / 20.02.2026