ISW: Россия Харкив аҳолисини шаҳардан қочишга мажбурламоқчи
Кремл Харкивга зарбалар ва шаҳар аҳолисига қарши ахборот операцияларини кучайтирмоқда. ISW хабар беришича, Россия Харкивга фуқароларни янги ҳужум олдидан қочишга мажбурлаш учун босимни кучайтирмоқда.
Россия Харкивга зарбалар ва шаҳар аҳолисига қарши ахборот операцияларини кучайтирди, бу шаҳарга эҳтимолий янги ҳужумлар олдидан фуқароларни қочиш, миллионлаб одамларни эса мамлакат ичида кўчишига мажбур қилиши мумкин, деб хабар берди 23 апрел, сешанба куни Америка Урушни ўрганиш институти (ISW).
Унинг таҳлилчиларига кўра, россияликлар Украинанинг ҳаво ҳужумидан мудофаа имкониятлари чекланганлиги ва Украинада кескинлик кучайишидан фойдаланиб, Украинага Америка ҳарбий ёрдамининг янги партияси келишидан олдин қисқача очилган имкониятлар ойнасидан фойдаланишга интилмоқда.
Кремл пропагандаси, шунингдек, Харкив аҳолисининг Россия шаҳарга ҳужум қилиши мумкинлиги ҳақидаги хавотирларидан фойдаланмоқда ва украиналиклар орасида ваҳима уйғотиш учун мувофиқлаштирилган ахборот операциясини ўтказмоқда.
ISW: Россиянинг Харкивда муваффақият қозониш имконияти жуда паст
Шу билан бирга, ISW таҳлилчилари, агар Украина тезда Қўшма Штатлардан янги кенг кўламли ҳарбий ёрдам пакетини оладиган бўлса, Россиянинг Харкивга қуруқликдаги муваффақиятли ҳужуми эҳтимоли жуда паст бўлишини тахмин қилмоқда.
Украина расмийлари аввалроқ Россия қўшинлари Харкивга қарши қуруқликдаги операцияни шу йилнинг ёзида бошлаши мумкин бўлган сценарийни кўриб чиққан эди, бироқ ISW таҳлилчиларига кўра, агар Украина қўшинлари уни ҳимоя қилиш учун етарлича жиҳозланган бўлса, россияликлар шаҳарни эгаллай олмайди.
22 апрел куни Россия қўшинлари Харкивга яна оммавий зарбалар берди. Улардан бири натижасида Харкив телеминораси вайрон бўлди.
Мавзуга оид
16:28 / 25.11.2024
Ўзбекистон банкларида «Газпромбанк» UnionPay карталарига хизмат кўрсатиш тўхтатилди
20:12 / 22.11.2024
«Афтидан қўрқинчли, аммо ҳеч нарсани ўзгартиролмайди» — «Орешник» қанақа ракета?
18:21 / 20.11.2024
АҚШ ортидан Буюк Британия ҳам Украинага узоқ масофали ракеталардан Россияга зарба йўллашга рухсат берди – ОАВ
16:13 / 20.11.2024