Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украинага яна ёпирилма зарба берилди: Харкивда 11 киши ҳалок бўлган
Харкивда беш қаватли турар жой биноси подъезди бутунлай вайрон бўлган.
Vyacheslav Madiyevskyy / Reuters / Scanpix / LETA
7 мартга ўтар кечаси Россия қўшини Украина бўйлаб ракета ва дронлар билан ёпирилма зарба йўллади. Украина қуролли кучлари ҳаво кучларига кўра, Россия 480 та дрон, иккита гипертовушли ракета, 13 та баллистик ракета ва 14 та қанотли ракета учиран. Асосий зарба Киев, Харкив, Житомир, Хмелницкая ва Черновицкая областларига тўғри келган. Украина армияси ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари 453 та дронни зарарсизлантиргани, шунингдек, саккизта баллистик ракета ва 11 та қанотли ракетани уриб туширганини маълум қилган.
Шу билан бирга, баллистик ракеталардан бири Харкив шаҳрининг Киев районидаги кўп қаватли турар жой биносига урилган. Зарба оқибатида уй подъезди вайрон бўлиб, қўшни уйнинг юқори қаватлари шикастланган.
Харкив шаҳри мэри Игор Терехов 7 март куни кундузи аввалига ҳодиса оқибатида саккиз киши ҳалок бўлганини хабар қилганди. Қидирув-қутқарув амалиёти давомида яна тўрт кишининг жасади топилган ва қурбонлар сони 11 нафарга етган. Тереховнинг сўзларига кўра, қурбонлар орасида 6-сонли лицейнинг бошланғич синф ўқитувчиси ва унинг ўғли, шунингдек, 16-сонли лицейнинг 8-синф ўқувчиси ва унинг онаси ҳам бор.
Тунги ҳужум вақтида Киев ҳам зарбалар остида қолган. Украина пойтахти мэри Виталий Кличко критик инфратузилмалар зарарланиши оқибатида Печерск, Днипровск, Голосеевский ва Соломенский районларида 1905 та уй иссиқлик таъминотисиз қолган. Ҳозирча иссиқлик таъминоти тикланмаган уйлар ҳам қўшиб ҳисобланганда, Киевда жами 2700 уй иссиқликсиз қолмоқда.
Украина президенти Володимир Зеленский Россия зарбалари тунда Киев, Хмелницкая ва Черновицкая областларининг энергетика инфратузилмасига йўналтирилганини маълум қилди. Днипропетровск, Запорижж, Винница, Одесса, Полтава, Суми, Черкасс областларида шикастланишлар қайд этилган. «Бу шафқатсиз зарбаларга ҳамкорлар томонидан албатта жавоб бўлиши керак. Жим турмайдиган ҳар бир кишига раҳмат. Россия Украинанинг уй-жой ва муҳим инфратузилмасини йўқ қилиш уринишларини тўхтатмаяпти, демак, қўллаб-қувватлаш давом этиши керак», – деган у.
Sergey Kozlov / EPA / Scanpix / LETA
Sergey Kozlov / EPA / Scanpix / LETA
Vyacheslav Madiyevskyy / Reuters / Scanpix / LETA
Vyacheslav Madiyevskyy / Reuters / Scanpix / LETA
Мавзуга оид
14:47 / 07.03.2026
Орбан “Дружба” қувури таъмири тугамагунча Украинага ёрдамни тўсиб қўяди
14:29 / 07.03.2026
“300 га 300”: Украина ва Россия ҳарбий асирлар алмашди
12:25 / 07.03.2026
Венгрияда ушланган украиналиклар ватанга қайтди
21:44 / 06.03.2026