Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Харкив вилоятига зарба: 4 киши ҳалок бўлди
Богодуховда Россия дрони ҳужумига учраган турар жойнинг вайроналари остида бир эркак ва уч нафар бола қолиб кетган. Қутқарувчилар ва тиббиёт ходимлари иш олиб борганига қарамай, уларни сақлаб қолишнинг иложи бўлмади.
Украинанинг Харкив вилоятидаги Богодухов шаҳрига Россия учувчисиз аппарати зарбаси натижасида уч нафар кичик ёшдаги бола ва бир эркак ҳалок бўлди. Бу ҳақда чоршанбага ўтар кечаси, 11 феврал куни, вилоят ҳарбий маъмурияти раҳбари Олег Синегубов хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, дрон хусусий уйга урилган, уй вайроналари остида 34 ёшли эркак, икки ёшли қизча ва бир ёшдан икки нафар ўғил бола қолиб кетган. Тиббиёт ходимлари ва қутқарувчилар ишлаганига қарамай, уларни қутқариб қолишнинг имкони бўлмаган. Шунингдек, Харкив вилояти ҳарбий маъмурияти раҳбари ҳужум вақтида 35 ёшли ҳомиладор аёл жабрланганини маълум қилди.
11 феврал кунига ўтар кечаси Россия қўшинлари Запорижжя шаҳридаги инфратузилма объектига ҳам дронлар билан ҳужум қилди, деб хабар берди Запорижжя вилояти ҳарбий маъмурияти раҳбари Иван Федоров. Унинг айтишича, ҳужум натижасида шаҳарда тахминан 11 минг нафар аҳоли электр таъминотисиз қолган.
Мавзуга оид
10:02
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
18:11 / 12.06.2026
Uzbekistan Airways ёнилғи танқислиги туфайли Ўзбекистондан Россияга айрим парвозларни қисқартиради
17:21 / 12.06.2026
Россия–Украина урушида фронт чизиғи: ташаббус ким томонда?
09:35 / 12.06.2026