Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда китобларни назорат қилиш кенгаши тузилди
Экспертлар кенгаши нашр этилган китобларнинг Россия Федерацияси қонунларига мувофиқлигини аниқлаши керак. Кенгаш тавсиясига кўра, Сорокин, Каннингем ва Болдуиннинг романларини сотиш тўхтатилди.
Россияда бу мамлакатда нашр этилган китоблар унинг амалдаги қонунчилигига мос келишини аниқлайдиган эксперт маркази ташкил этилди, у қоидабузарликлар аниқланган тақдирда китобларни мусодара қилишни тавсия этади, деб хабар берди 23 апрел, сешанба куни «Ведомости» газетаси. Марказ Россия китоб иттифоқи (РКИ) негизида ташкил этилган. Унинг таркибига Роскомнадзор, Россия тарих жамияти, Россия ҳарбий тарих жамияти, Рус православ черкови, Россия мусулмонлари диний бошқармаси, Россия яҳудий жамоалари федерацияси, Россия ҳуқуқшунослари уюшмаси, Россия таълим академияси, А.М. Горкий номидаги Адабиёт институти ва бошқа муассасалар вакиллари киради.
Қонунлар бузилиши
Бошқа нарсалар қаторида, экспертлар кенгаши ўқув, норматив ва расмий китоблардан ташқари барча китобларда ташвиқот тўғрисидаги қонунларнинг бузилишини аниқлаш билан шуғулланади. Китобларни мусодара қилиш бўйича якуний қарорни нашриёт қабул қилади, дея аниқлик киритди РКИ вакили. Шу билан бирга, кенгашнинг тавсиясига кўра, АСТ нашриёти Владимир Сорокиннинг «Мерос», Майкл Каннингемнинг «Дунёнинг охиридаги уй» ва Жеймс Болдуиннинг «Жованни хонаси» романларини сотишни тўхтатди.
Ушбу асарларда, хабар қилинганидек, «Россия Федерацияси қонунчилигига мувофиқ тарқатилиши тақиқланган маълумотлар» топилди. Бу қандай маълумот эканлиги аниқланмаган.
Январ ойида ёзувчи Олга Ускова бошчилигидаги бир гуруҳ фаоллар Тергов қўмитасидан Сорокиннинг романини «тарғибот» ва болаларга нисбатан зўравонлик ҳолати юзасидан текширишни сўради. АСТ таркибига кирувчи, Сорокин асарини чоп этган Corpus нашриёти «бу ерда изоҳ бериш учун алоҳида нарса йўқ, ўзингиз ҳамма нарсани биляпсиз ва тушуняпсиз», деб ёзган.
Феврал ойи охирида «Сбер»га тегишли «Мегамаркет» бозори «тарғибот» туфайли 250 дан ортиқ китобларни сотувдан олиб қўйгани маълум бўлди. «Сбер» матбуот хизматининг таъкидлашича, мусодара қилиниши керак бўлган китоблар рўйхати 2022 йил декабр ойида тузилган.
Мавзуга оид
10:24 / 24.05.2026
$57 миллионлик эзгу ташаббус ва ИИВдаги икки хил стандарт — ҳафта дайжести
17:39 / 22.05.2026
Шавкат Мирзиёев Миллий китобхонлик ҳаракатига старт берди
18:07 / 07.03.2026
Андижонлик қиз келинлик уйига 800 та китобдан иборат сеп билан борди
18:46 / 03.03.2026