Жаҳон | 19:11 / 23.04.2024
18653
6 дақиқада ўқилади

Харкивда қоқ иккига бўлинган телеминора ва фронтдаги азовчилар. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 789-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Россия қўшини Харкивдаги телеминорага зарба берди. У иккига ажралиб кетган.
  • РФ мудофаа вазирлиги Марйинка ва Вуҳледар шаҳарлари оралиғидаги Новомихайловка қишлоғини эгаллагани ҳақида маълум қилди.
  • Украина қуролли кучлари Одесса области узра Россия қўшини учирган еттита дрондан олтитасини уриб туширди.
  • Украина разведкаси бошлиғи Кирилл Буданов Украинани яқин вақтлар ичида анча оғир вазият кутаётгани, аммо бу ҳалокат бўлмаслигини айтди.
  • Россиянинг 2023 йилдаги ҳарбий харажатлари миқдори СССР қулаганидан буён энг максимал даражада бўлди.
  • Евроиттифоқ мамлакатлари санкцияларнинг 14-пакетига Россиянинг суюлтирилган табиий газини етказиб беришга тақиқ ҳақидаги банд қўшишмоқчи.
  • Кўчадаги сўровдаги сўзлари учун армия тўғрисида «фейк» тарқатишда айбланган москвалик мажбурий жамоат ишларига ҳукм қилинди.
  • Knauf қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчиси Россиядан кетмоқда. Немис нашрлари ушбу компанияни Мариуполни тиклашда иштирок этганликда айблаганди.

Харкив телеминорасига зарба

Россия қўшини 22 апрел куни Харкив телеминорасини яксон этди. Област маъмурияти раҳбари Олег Синегубовга кўра, минорага Х-59 ракетаси келиб урилган. Миноранинг баландлиги 240 метрни ташкил этган, зарба 140 метрлик нуқтасига берилган. Иншоотнинг юқори қисми қулаган, одамлар жабрланмаган — ҳаво тревогаси эълон қилиниши билан барча ходимлар бошпаналарга яширинганди. Минора шикастланиши туфайли Харкив шаҳри ва Харкив областида эфирлар узилиб қолган, аҳолидан сунъий йўлдош ва кабел телевидениега уланиш сўралган. Синегубов 23 апрел куни тонгида маълум қилишича, Харкивда мобил алоқа ва интернет одатдагидек ишламоқда.

Харкивдаги телеминора 1981 йилда фойдаланишга топширилган
Pavlo Pakhomenko / NurPhoto / Getty Images
У Харкивдаги энг баланд нуқта бўлган ва Украинадаги энг баланд телеминоралардан бири эди
Sergey Bobok / AFP / Scanpix / LETA
2022 йил мартида ҳам ушбу телеминора ўққа тутилганди. Ўшанда шикастланиш туфайли у маълум вақтга сафдан чиққан, аммо кейин унинг фаолиятини тиклашганди
Sergey Kozlov / EPA / Scanpix / LETA
22 апрел куни йўлланган ракета зарбасидан кейин телеминорани фақат ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилганидан кейин тиклаш мумкин, деган «Озодлик радиоси»га Харкив области ҳарбий маъмурияти фуқаролик муҳофазаси департамент директори Иван Сокол
Andrii Marienko / AP / Scanpix / LETA

Украина қуролли кучлари учун маскировка тўрлари тўқиётган кўнгиллилар

Маскировка тўрлари фронтдаги ҳарбийларга ўз позициялари ёки техникаларини рақиб разведкасидан, жумладан дронлардан яшириш учун керак. РФнинг кенг кўламли босқини бошлангач, бутун Украина бўйлаб, жумладан Киевда ҳам кўнгиллилар ҳарбийлар учун тўрлар тўқишга киришган.

«Маскировка тўрлари позицияларимизни душман разведкасидан яширишда ўта муҳим элемент ҳисобланади. У билан техникаларни, блиндаж, мудофаа иншоотларини ёпиш мумкин. Душман разведкаси ухламасдан бизнинг позицияларимизни қидириш билан банд», — деган «Бешинчи канал»га интервюда Украина ҚК ҳудудий мудофаа кучлари 103-бригадаси ҳарбийси Максим
Francisco Seco / AP / Scanpix / LETA
Харкивлик кўнгилли, ҳарбий эксперт Юрий Калгушкин «24 канал»га берган интервюсида айтишича, тўрларни тайёрлашда бир неча ранг схемаларидан фойдаланилади, бунда ушбу тўрлар қўлланадиган жойга мос ранглар танланади. Бундан ташқари, кўнгиллилар тўрларни Украина қуролли кучларининг муайян бўлинмалари буюртмалари бўйича тайёрлаши ҳам мумкин, масалан, уларнинг қайси техникаларини маскировка қилиш учун қандай маҳсулотлардан фойдаланишни ҳисобга олган ҳолда
Francisco Seco / AP / Scanpix / LETA

«Азов»нинг Донецк областидаги тиббиёт пункти

«Азов» 2022 йил баҳорида қарийб икки ой мобайнида Мариуполдаги «Азовстал» заводини ҳимоя қиганди. Май ойи ўрталарида «Азовстал» ҳимоячилари қўмондонлик буйруғи билан завод ҳудудидан чиқишади ва асир тушишади, уларнинг командирлари Туркияга олиб кетилади, келишувга кўра улар уруш охирига қадар шу ерда қолиши керак эди. Аммо «Азов» бу билан ўз мавжудлигини йўқотмайди. 2023 йил июлида «Азов» командирлари Украинага қайтишга муваффақ бўлишади (уларни шахсан Украина президенти Володимир Зеленский ватанга олиб қайтади). Август ойида «Азов» тиклангани ва жанговар вазифаларни бажаришга киришгани эълон қилинади. «Азов» жангчилари энди асосий ҳарбий ҳаракатлар майдонига айланган Донбассда жанг қилмоқда. Қуйидаги тасвирлар «Азов»нинг Донецк областидаги барқарорлаштириш пунктида олинган, жанг майдонида яраланган аскарлар биринчи ёрдам учун дастлаб шу ерга олиб келинади.

Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA
Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA
Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA

Мавзуга оид