Россияда ҳайдовчилар тақчиллиги туфайли нон нархи ошди
Россияда нон ишлаб чиқарувчилари логистика харажатларининг кўтарилиши туфайли энг оммабоп нон турлари нархини ўртача 10-15 фоизга оширди.

Фото: Размик Закарян / URA.RU
Россиянинг бир қатор вилоятларида, жумладан, Москва, Москва вилояти, Санкт-Петербург, Ленинград, Свердловск ва Кемерово вилоятларида нон нархи 2024 йилнинг биринчи чорагида қарийб 30 фоизга ошди, дея хабар бермоқда «Коммерсант» газетаси 24 апрел, чоршанба куни бозор иштирокчиларига таяниб. Миллий новвойхоналар уюшмаси ижрочи директори Рустам Айдиевнинг тушунтиришича, ишлаб чиқарувчилар ноннинг энг оммабоп турлари нархини логистика харажатлари ошгани сабабли ўртача 10-15 фоизга кўтарган.
Бозор иштирокчиларининг айтишича, жорий йил бошида 360-450 дона нон ташувчи «Газел»ларнинг бир рейси 7500 рублга тушган бўлса, 2024 йил апрелига келиб бу нарх 12 500 рублга кўтарилган. Таҳлилчилар логистика харажатларининг ошишини ҳайдовчилар тақчиллиги ва ёнилғи нархи кўтарилиши билан боғламоқда.
Логистика нархларининг ўсиш суръати нон пишириш учун хомашё нархидан сезиларли даражада ошиб кетди, дея тасдиқлади «Коммерсант»нинг соҳадаги манбалари. Аксарият ишлаб чиқарувчилар ишчиларни, шу жумладан ҳайдовчиларни сақлаб қолишга ҳаракат қилиб, иш ҳақини ўртача 30 фоизга оширди, аммо ишчи кучи танқислиги ҳали ҳам ўсиб бормоқда ва ҳозирда талаб қилинадиган миқдорнинг тахминан 15 фоизини ташкил қилади, деди Айдиев.
Қишлоқ хўжалиги вазирлигида нон нархи билан боғлиқ вазият муҳокама қилинди
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги «Коммерсант»га маълум қилишича, ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотлар, жумладан, нон нархи билан боғлиқ вазият алоҳида назорат остида ушлаб турилибди. Апрел ойида буғдой унидан тайёрланган нон нархи ўртача 62,6 рублни, жавдар-буғдой унидан эса бир килограмм учун 55,4 рублни ташкил этди. Нон сотиш нархининг йиллик ўсиши инфляция даражасидан пастлигича қолмоқда, дея таъкидлайди вазирлик.
Қишлоқ хўжалиги вазирлигида логистика билан боғлиқ муаммо муҳокама қилинган йиғилишда вазирлик ишлаб чиқарувчиларга муаммоларни ҳал қилиш учун Транспорт вазирлигига мурожаат қилишни таклиф этди, деди мажлис иштирокчилари. «Коммерсант» манбаларининг тан олишича, регулятор ёнилғи нархи ошиши ва ҳайдовчилар етишмаслиги билан боғлиқ муаммоларни ҳал қила олмаяпти.
Тавсия этамиз
“Савиясиз миллат ўзини ўзи йўқ қилади” – Қозоқбой Йўлдошев
Жамият | 15:21 / 01.06.2025
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Алонсо «Реал»да. Энди ким ўзгаради – клуб ёки мураббий?
Спорт | 11:37 / 29.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” Қурбон ҳайити шарафига акция эълон қилди – 50% гача чегирма
Жамият | 17:00 / 02.06.2025
-
Британиялик 2 ёшли бола Mensa тарихидаги энг ёш даҳога айланди
Жаҳон | 01:08
-
Истанбуллик эркак ҳар куни ишга бориш учун Босфордан сузиб ўтиши маълум бўлди
Жаҳон | 00:40
-
«Аҳмоқлар. Ўт очишни тўхтатиш ўлимлар бўлмаслиги учун керак» — Зеленский
Жаҳон | 23:33 / 02.06.2025
Мавзуга оид

23:33 / 02.06.2025
«Аҳмоқлар. Ўт очишни тўхтатиш ўлимлар бўлмаслиги учун керак» — Зеленский

22:49 / 02.06.2025
Россиялик олимлар чигирткалардан нон ёпишни тавсия қилди

22:27 / 02.06.2025
Урушлар энди ўзгача: «Паутина» операцияси ҳақида

20:55 / 02.06.2025