Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
17 ёшли ҳиндистонлик Доммаражу жаҳон шахмат тожи учун курашади
Гукеш Доммаражу шов-шувли тарзда номзодлар трунирида ғолиб бўлди. Энди у ноябр ойида жаҳон чемпиони, хитойлик Дин Лижэн билан баҳслашади.
Канаданинг Торонто шаҳрида шахмат бўйича эркаклар ўртасида жаҳон тожи учун номзодлар турнири якунланди.
Мусобақада Ҳиндистон вакили, 17 ёшли Гукеш Доммаражу 9 очко жамғаришга муваффақ бўлди ва шов-шувли тарзда 1-ўринни эгаллади.
Ёш шахматчи турнир фаворитлари - америкалик Ҳикару Накамура, Фабиано Каруана ва россиялик Ян Непомняшчийдан ўзиб кетишга эришди.
Энди Доммаражу жаҳон шахмат тожи учун баҳсда хитойлик Дин Лижэн билан ўйнайди. Финал мусобақаси 2024 йил ноябр ойида ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, жаҳоннинг кўпкарра чемпиони, норвегиялик шахматчи Магнус Карлсен номзодлар турнирида иштирок этишдан бош тортди. Буни «курашдан завқ олмай қолгани» билан изоҳлади.
Маълумот ўрнида, ўзбекистонлик шахматчилардан ҳеч ким номзодлар турнирида иштирок этмади.
Шахмат. Торонто-2024, номзодлар турнири.
3-21 апрел.
Якуний ҳолат:
1. Гукеш Доммаражу (Ҳиндистон) – 9 балл
2. Ҳикару Накамура (АҚШ) – 8,5
3. Ян Непомняшчий (Россия) - 8,5
4. Фабиано Каруана (АҚШ) – 8,5
5. Рамешбабу Прагнанандҳа (Ҳиндистон) – 7
6. Видит Гужрати (Ҳиндистон) – 6
7. Алиризо Фирузжоҳ (Франция) – 5
8. Нажот Аббасов (Озарбойжон) – 3,5.
Мавзуга оид
20:26 / 07.05.2026
Синдоров рапид шахматда Гукешга ютқазди
21:01 / 30.04.2026
Доммаражу – Синдоров: жаҳон шахмат тожи учун ўтказиладиган ўйин санаси белгиланди
18:02 / 15.04.2026
Олдимизда яна иккита марра турибди – Жавоҳир Синдоровнинг мураббийи
19:30 / 12.04.2026