Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Оҳангарондаги боғда 1,5 мингга яқин дарахт ёқиб юборилгани айтилди
Тошкент вилояти Оҳангарон туманида номаълум шахс 1500 га яқин мевали ва манзарали дарахтни ёқиб юборгани айтиляпти. Экология бошқармаси тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этилганини билдирди.
Фото: Telegram / Ekolog.uz
Тошкент вилояти Оҳангарон туманида боғ ёқиб юборилди. Бу ҳақда Ekolog.uz Telegram-канали хабар берди.
Маълумотда ёнғин оқибатида 1500 га яқин дарахтлар ёниб кетгани айтилади. Мурожаатчи ушбу ҳолат юзасидан жиноий ва маъмурий иш очилмаётганидан норози бўлиб, тегишли ташкилотлардан эътибор қаратишни сўраган.
Тошкент вилояти Экология бошқармаси Оҳангарон тумани бўлими вазиятни жойига чиқиб ўрганган. Мурожаатда таъкидланган ҳудуд Оҳангарон тумани «Ўзбекистон» МФЙ ҳудудидан оқиб ўтган Оҳангарон дарёси муҳофаза минтақаси экани, ҳудудда номаълум шахс томонидан ўт ёқиб юборилгани аниқланган.
Ҳудуддаги мавжуд мевали ва манзарали дарахтлар ёниб кетиши оқибатида табиатга зарар етказилган. Бу билан «Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида»ги қонуннинг тегишли моддалари талаблари бузилган.
Ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида инспекторлар томонидан тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этилган.








Мавзуга оид
23:27 / 29.04.2026
Оҳангарондаги 14 ёшли қиз билан боғлиқ ҳолат Болалар омбудсмани назоратига олинди
21:30 / 24.04.2026
Оҳангаронда 19 хил сифати кафолатланмаган дорилар муомалага киритилишининг олди олинди
14:29 / 13.02.2026
Президент Оҳангаронда маиший техника корхонаси фаолияти билан танишди
14:16 / 13.02.2026