Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
The Insider Чехияда яшовчи Россия жосусларининг исмларини очиқлади
Елена ва Николай Шапошниковлар «ГРУ» агентларининг Европадаги фаолиятини мувофиқлаштирган, деб ёзади The Insider.
Ўқ-дори омборларини портлатиш ва Россия Федерацияси душман сифатида кўрувчи сиёсий арбобларни заҳарлаш «ГРУ»нинг 29155-ҳарбий қисми томонидан амалга оширилган, улар Чехия фуқаролигига эга бўлган рус жосуслари - Елена ва Николай Шапошниковлар томонидан мувофиқлаштирилган. Бу ҳақда The Insider 29 апрел, душанба куни чоп этган тадқиқотда айтилади. Нашрнинг ёзишича, айнан Шапошниковлар 2014 йилда «ГРУ» агентлари Анатолий Чепига ва Александр Мишкинга («Руслан Табаров» ва «Николай Попа») Врбетицадаги ўқ-дорилар омборларида портлашлар уюштиришда ёрдам берган, деб ҳисоблайди Чехия полицияси.
Елена ва Николай сиёсий муҳожирлар ниқоби остида Чехияга жойлашган, кейинроқ Грециядан «ГРУ» агентлари хавфсиз уй сифатида фойдаланган ҳашаматли виллани сотиб олган, деб ёзади The Insider. Журналистлар Елена Шапошниковани Россия паспортидан фойдаланган ҳолда, аниқроғи унинг серияси бўйича аниқлади - у «ГРУ»нинг 29155-ҳарбий қисми ишлатадиган рақамлар қаторига кирди. Шапошникова ўз ҳаракатларини юқорида қайд этилган ҳарбий разведка бўлинмаси бошлиғи генерал Андрей Аверянов билан мувофиқлаштирган.
Шапошниковлар «ГРУ» учун Европадан ҳарбий юклар, масалан, Вьетнамга понтон кўприги ва юк машиналарини етказиб бериш бўйича маълумотларни тўплаган. Бундан ташқари, эр-хотин диверсияни мувофиқлаштирган - Чехия ва Болгариядаги ўқ-дорилар омборларида портлашлар, шунингдек, болгар қурол сотувчиси Емелян Гебревнинг заҳарланишини.
Чехия Врбетицадаги портлашларга Москвани алоқадор деб ҳисоблайди
29 апрел куни Прага Россиянинг Врбетицадаги ўқ-дорилар портлашига алоқадорлиги исботланган деб ҳисоблашини маълум қилган эди. Чехия полициясининг Уюшган жиноятчиликка қарши кураш миллий маркази фикрича, Врбетицадаги портлашлар «якка ҳаракат эмас, балки Россия ҳарбий разведкасининг Европа Иттифоқи ва Украина ҳудудидаги узоқ муддатли қўпорувчилик фаолияти бир қисмидир».
Мавзуга оид
12:04 / 23.01.2026
Россия фойдасига жосуслик: Венада махсус хизмат собиқ ходими устидан суд бошланди
08:00 / 05.11.2025
Австрияда эҳтимолий россиялик жосус фош этилди
19:29 / 22.09.2025
Россия ҳар қандай таҳдидларга жавоб беришга қодир – Путин
15:20 / 22.09.2025