Жамият | 08:39 / 01.05.2024
2301
1 дақиқада ўқилади

Тошкентнинг икки туманида электр таъминоти вақтинча ўчирилади 

Тошкент шаҳрининг икки тумани: Бектемир ва Учтепада электр таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Фото: Тошкент шаҳар электр тармоқлари

“Тошкент шаҳар электр тармоқлари” МЧЖ хабарига кўра, истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатлар олдини олиш ҳамда мавжуд электр қурилмаларида таъмирлаш ишларини олиб бориш мақсадида 1 май куни қатор манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади.

Ҳудудлар:

  • Бектемир тумани: “Ийк ота” ҳамда “Гулбоғ” МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 14:00 гача;
  • Учтепа тумани: 18-сонли Автосарой ва “Найман”, “Ўрикзор”, “Саккокий”, “Кўркамобод”, “Шароф”, “Тақачи” ҳамда “Бешқайрағоч” МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 17:00 гача.

Юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкин.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид