Ўзбекистон | 08:30 / 07.05.2024
18565
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Тожикистонда пиёз ниҳоятда арзон нархда сотилмоқда - EastFruit 

Таҳлилчиларга кўра, Ўзбекистон ва Тожикистонда янги ҳосил сифатида олинган пиёз нархи маҳаллий сабзавот етиштирувчиларини ҳайратда қолдирмоқда. 

Фото: EastFruit 

Бир вақтлар қиммат бўлган эрта сабзавот экини учун улгуржи сотувчилар ҳар бир килограммга 10-12 цент тўлаяпти. Деҳқонлар даладан жўнатилган маҳсулот учун ундан ҳам камроқ пул оляпти. Бошқача қилиб айтганда, энди улгуржи бозорда 2024 йил ҳосилидан бутун бир тонна пиёзни атиги 100 долларга сотиб олиш мумкин, деб ёзади EastFruit.

Янги ҳосил сифатида олинган пиёз нархи ҳозирда рекорд даражада паст экани ажабланарли эмас. Бир йил аввал бир вақтнинг ўзида пиёз учун уч баравар, 2022 йилда эса бир вақтнинг ўзида 2,2 баравар кўпроқ пул тўланган. 

Ўзбекистонда 2023 йилги ҳосилдаги пиёз нархи ҳозир янги ҳосилдаги пиёзга нисбатан қимматроқ. Шу билан бирга, ўтган йилги пиёз нархи барқарор даражада қолмоқда, янги ҳосил сифатида олинган пиёз эса арзонлашмоқда. 

Тожикистонда, аксинча, эрта пиёз нархи ўтган йилдан бироз юқорироқ. Бироқ, ўтган йилги пиёз арзонлашмаяпти, лекин «янги» пиёз нархи пасайишда давом этмоқда. 

EastFruit дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, Ўзбекистонда ҳам, Тожикистонда ҳам эрта пиёз ҳосили нисбатан юқори бўлади, бу эса яқин ҳафталарда нархларнинг сезиларли даражада ошишига умид бермайди. Бозор иштирокчилари май ойи ўрталарида кутаётган экспортнинг бироз тикланиши Марказий Осиё мамлакатларида пиёз нархини барқарорлаштиришга ёрдам бериши мумкин. Бироқ, аввалги икки мавсумдаги нархларнинг такрорланишини кутмаслик керак. 

Мавзуга оид