Жамият | 08:00 / 07.05.2024
2851
1 дақиқада ўқилади

Тошкентнинг уч туманида электр таъминоти вақтинча ўчирилади 

Тошкентнинг уч туманида электр таъминоти вақтинча тўхтатилиши маълум қилинди. 

Фото: Тошкент шаҳар электр тармоқлари

Истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларнинг олдини олиш ҳамда мавжуд электр қурилмаларида таъмирлаш ишларини олиб бориш мақсадида 7 май куни қатор манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади.

Манзиллар:

  • Чилонзор тумани: “Қатортол” ҳамда “Катта Дўмбиробод” МФЙ айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 17:00 гача;
  • Миробод тумани: “Баратхўжа” МФЙ айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 17:00 гача;
  • Мирзо Улуғбек тумани: “Ижодкор”, “Алишеробод”, “Геофизика”, “Геологлар”, “Сарбон”, “Темурийлар”, “Чингелди” ҳамда “Иқтидор” МФЙ айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 17:00 гача.

Юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлиги билдирилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид