Ўзбекистон | 09:35 / 08.05.2024
1920
1 дақиқада ўқилади

Тошкентдан Самарқандга қўшимча «Афросиёб» поездлари ҳаракати йўлга қўйилади

Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан 10,11,12 май кунлари Самарқанд — Тошкент — Самарқанд йўналишида қўшимча «Афросиёб» электропоезди ҳаракати йўлга қўйилади. 

Фото: Ўзбекистон темирйўллари

9 май - Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ 10,11,12 май кунлари Самарқанд — Тошкент — Самарқанд йўналишида «Афросиёб» электропоездининг қўшимча ҳаракатини йўлга қўйди.

Поезд қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:

  • 775-сонли Самарқанд — Тошкент йўналиши: Самарқанд 11:11 — Тошкент 13:26.
  • 776-сонли Тошкент — Самарқанд йўналиши: Тошкент 13:51 — Самарқанд 16:05.

Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темирйўл чиптахоналари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олиш мумкин.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид