Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда солиқ идоралари Алексей Навалнийдан қарз ундиришни талаб қилди
Шу куни судя солиқ идорасининг Навалнийга қарши иш юритуви учун аризасини қабул қилишдан бош тортди.
Федерал солиқ хизматининг Москва бўйича 23-сонли инспекцияси марҳум россиялик мухолифатчи Алексей Навалнийдан қарз ундиришни талаб қилди. Бу ҳақда «Медиазона» нашри 9 май, пайшанба куни Москва шаҳар судяларининг ягона ахборот макони порталида чоп этилган иш карточкасига таяниб ёзди.
Иш карточкасидан маълум бўлишича, Москва солиқ идораси 8 май куни Россия Федерацияси пойтахтидаги 257-сонли суд округига тегишли ариза билан мурожаат қилган. Шу куни судя Данара Сангажиева солиқ органларининг иш юритиш учун аризасини қабул қилишдан бош тортди.
Алексей Навалний Росфинмониторингнинг «террорчилар ва экстремистлар» реестрида қолишда давом этмоқда
Аввалроқ «террорчилар ва экстремистлар» реестрини юритувчи Росфинмониторинг Алексей Навалнийни ундан чиқариб ташлашдан бош тортганди, чунки «унинг ўлими ҳақида маълумот олмаган». Бу ҳақда департамент апрел ойи бошида Россиянинг SOTA нашри сўровига жавобан маълум қилди.
Федерал жазони ижро этиш хизматининг Ямал-Ненец автоном округи бўйича бошқармаси 16 феврал куни тушдан кейин Алексей Навалний Харпдаги колонияда вафот этгани ҳақида хабар берди. Унинг ўлими ҳақидаги хулосада айтилишича, сиёсатчи табиий сабабларга кўра ҳаётдан кўз юмган. Сиёсатчининг тарафдорлари унинг ўлдирилганига ишоняпти.
Мавзуга оид
16:10 / 10.03.2026
Навалний жамоаси жасад ёрилиши бўйича материалларни ошкор қилди
16:35 / 17.02.2026
Кремл Навалнийнинг заҳарланиши ҳақидаги айбловларни “қатъий” рад этди
11:54 / 17.02.2026
15 давлат Навалнийнинг ўлимини тергов қилишни талаб этмоқда
11:04 / 16.02.2026