Қашқадарё ҳокими 22 нафар масъулни ишдан олди
Улар «кун тартибидаги масалаларнинг бажарилишига эътиборсизлик билан қараганликда» айбланди. Яна 29 нафарини вазифасидан озод этиш бўйича Республика раҳбариятига тақдимнома киритиладиган бўлди.

Фото: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги
Қашқадарё вилояти ҳокими Муроджон Азимов ўз раҳбарлигида ўтган йиғилишда «кун тартибидаги масалаларнинг бажарилишига эътиборсизлик билан қарагани» учун 22 нафар масъулни лавозимидан озод этди.
Қайд қилинишича, йиғилишда Сайхунобод, Уйчи ва Зарбдор тажрибаларини кенг жорий қилиш, бандликни таъминлаш, аҳолини бизнесга жалб этиш, иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш, давлат мулкини хусусийлаштириш орқали хусусий сектор улушини ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш учун шароит яратиш, муаммоли кредитлар улушини қисқартириш, сафарбарлик чақируви резерви хизматининг ташкил этилиши ҳамда Ҳисоб палатаси томонидан давлат харидларининг қонунийлигини ўрганиш масалалари кўриб чиқилган.
Йиғилиш кун тартибидаги масалаларнинг бажарилишига «эътиборсизлик билан қарагани» учун 22 нафар масъул лавозимидан озод этилган. 29 нафарини вазифасидан озод этиш бўйича Республика раҳбариятига тақдимнома киритилган. 41 нафар масъулга интизомий жазо чораси қўлланган, 27 нафарининг фаолияти қониқарсиз деб топилиб, кейинги чорак якунлари бўйича ижобий ўзгариш қилмаган тақдирда, уларга нисбатан кескин чоралар кўрилиши тўғрисида огоҳлантирилган.
Таъкидланишича, вилоятдаги ахборот хизматлари ва ОАВ вакилларига ижтимоий роликлар, иш ўринлари эълонлари, имтиёзли кредит ҳамда субсидияларга оид материалларни кенг жамоатчиликка етиб бориши учун тарғиботини кучайтириш вазифаси топширилган.
Тавсия этамиз
Тошкентда энди автомобилни онлайн рўйхатдан ўтказиш мумкин
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?
Ўзбекистон | 22:43 / 23.04.2025
Лондонда тинчлик музокаралари барбод бўлди
Жаҳон | 21:29 / 23.04.2025
Хитой Ойда АЭС қуриш режасини тасдиқлади
Жаҳон | 17:06 / 23.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Техинспекция «Дубай шоколади»да хавфли бактерияларни аниқлади
Ўзбекистон | 07:51
-
Ўзбекистоннинг кўп асрлик 9 туп дарахти махсус халқаро рўйхатга киритилди
Ўзбекистон | 07:35
-
Саудияда оч ва бошпанасиз қолган зиёратчилар Ўзбекистонга қайтарилди
Ўзбекистон | 07:32
-
Шукрулло Исроиловга тегишли автомобилни олиб қочган йигит қамалди
Ўзбекистон | 07:21
Мавзуга оид

19:37 / 23.04.2025
Қашқадарёда 14 ёшли ўсмир бошқарувидаги Gentra ЙТҲга учради. Қурбонлар бор

16:04 / 26.03.2025
Шаҳрисабз аэропорти фаолиятини тиклади

23:40 / 14.03.2025
Қашқадарёда босқинчилик билан шуғулланиб келган жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди

16:41 / 14.03.2025