Жаҳон | 21:26 / 14.05.2024
5510
2 дақиқада ўқилади

Россияда янги ҳукумат таркиби Давлат Думаси томонидан тасдиқланди 

15 нафар вазирнинг 10 нафари аввалги ҳукуматдаги лавозимини сақлаб қолди.

Фото: ТАСС

Россия Давлат думаси 14 май куни бўлиб ўтган ялпи мажлисда бош вазир Михаил Мишустиннинг янги ҳукумати учун вазирлар номзодини тасдиқлади. 

Янги вазирларнинг тасдиқланган рўйхати қуйидагича:

- Антон Силуанов - Молия вазири;

- Антон Алиханов - саноат ва савдо вазири;

- Александр Козлов - табиий ресурслар вазири;

- Михаил Дегтярев - спорт вазири;

- Мақсут Шадаев – рақамли ривожланиш вазири;

- Роман Старовойт - транспорт вазири;

- Алексей Чекунков - Узоқ Шарқ ва Арктикани ривожлантириш вазири;

- Сергей Цивилев - Энергетика вазири;

- Валерий Фалков - Фан ва олий таълим вазири;

- Ирек Файзуллин - қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири;

- Максим Решетников - Иқтисодий ривожланиш вазири;

- Михаил Мурашко - Соғлиқни сақлаш вазири;

- Олга Любимова - Маданият вазири;

- Оксана Лут - қишлоқ хўжалиги вазири;

- Антон Котяков - Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири. 

15 вазирдан ўн нафари Михаил Мишустиннинг аввалги ҳукуматида шу лавозимларни эгаллаган. Биринчи марта Алиханов, Дегтярев, Лут, Старовойт ва Цивилев янги портфелларини олмоқда. 

Бир кун олдин Давлат Думаси бош вазирнинг 10 нафар ўринбосарини тасдиқлади. Улардан саккиз нафари ўз лавозимини сақлаб қолди, янгилари Дмитрий Патрушев (собиқ қишлоқ хўжалиги вазири, Николай Патрушевнинг ўғли) ва Виталий Савелев (собиқ транспорт вазири) эди. 

2020 йилда Россия Конституциясига киритилган ўзгартиришлардан сўнг, мудофаа, адлия, ташқи ишлар ва ички ишлар вазирлари лавозимига номзодлар Давлат Думаси эмас, Федерация Кенгаши томонидан тасдиқланади.

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти