Ўзбекистон | 16:26 / 15.05.2024
29342
1 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда қишлоққа келиб қолган айиқ отиб ўлдирилди

Йиртқич мактаб ҳудудига кириб, ўқувчилар ҳаётига хавф туғдирган. Шунингдек, айиқни зарарсизлантириш жараёнида у ИИБ ходимларидан бирига ташланиб, жароҳат етказган.

Фото: Видеодан кадр

Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида қишлоққа айиқ келиб қолди. Бу ҳақда Экология вазирлиги расмий маълумот берди.

Маълум қилинишича, 15 май куни Сариосиё туманидаги “Жаннатмакон” МФЙ ҳудудига кутилмаганда айиқ келиб қолган. Йиртқич ҳайвон аҳоли турар жойларига кириб, инсонлар ҳаётига хавф туғдирган. Айиқни зарарсизлантириш жараёнида у ИИБ ходимларидан бирига ташланган ва жароҳат етказган.

Айиқ 74-сонли мактаб ҳудудига ҳам кирган. Ҳолат кутилмаганда юз берган ва айиқ тажовузкор ҳаракат қилган. Йиртқич мактаб ўқувчилари ҳаётига хавф туғдирганлиги сабабли тезкор чора кўриш талаб қилинган ва у отиб ўлдирилган.

Жароҳат олган ИИБ ходими тиббий текширувдан ўтказилган.

Аввалроқ Жиззахдаги Чакан қишлоғига тоғдан айиқ тушиб келгани хабар қилинганди.

Мавзуга оид