Тошкентнинг қайси ҳудудларида уй ижараси нисбатан арзонлиги айтилди
Апрел ойида Тошкентда ўртача таъмирланган хонадонлар учун ижара нархлари мартга нисбатан ўртача 0,9 фоизга, тўлиқ таъмирланган хонадонлар учун эса ўртача 1,12 фоизга пасайди. Ўртача таъмирланган уй-жой учун нисбатан арзон ижара нархлари Сергели ва Олмазор туманларида бўлиб турибди.

Фото: Kun.uz
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2024 йилнинг апрел ойи учун Тошкент шаҳрида уй-жойлар ижараси бўйича таклиф этилган нархлар таҳлилини эълон қилди. Унга кўра, пойтахтда ижара нархлари пасайишда давом этмоқда.
Апрелда пойтахтда ўртача таъмирланган хонадонлар учун ижара нархлари март ойидагига нисбатан ўртача 0,9 фоизга, тўлиқ таъмирланган хонадонлар учун эса ўртача 1,12 фоизга пасайган.
Ўртача таъмирланган уй-жой учун нисбатан арзон ижара нархлари Сергели (1 хонали — 350 доллар, 2 хонали — 384 доллар, 3 хонали — 429 доллар, 4 хонали — 441 доллар), Олмазор (1 хонали — 361 доллар, 2 хонали — 408 доллар, 3 хонали — 449 доллар, 4 хонали — 477 доллар) туманларида таклиф этилган.
Энг қиммат ижара нархлари эса Шайхонтоҳур (1 хонали — 412 доллар, 2 хонали — 449 доллар, 3 хонали — 524 доллар, 4 хонали — 627 доллар) ва Миробод (1 хонали — 457 доллар, 2 хонали — 518 доллар, 3 хонали — 612 доллар, 4 хонали — 798 доллар) туманларида кузатилган.
Тўлиқ таъмирланган турар жойлар учун энг арзон ижара нархлари Учтепа (1 хонали — 392 доллар, 2 хонали — 484 доллар, 3 хонали — 619 доллар, 4 хонали — 736 доллар) ва Чилонзор (1 хонали — 413 доллар, 2 хонали — 512 доллар, 3 хонали — 652 доллар, 4 хонали — 774 доллар) туманларида бўлиб турибди.
Энг қиммат ижара нархлари эса Шайхонтоҳур (1 хонали — 557 доллар, 2 хонали — 846 доллар, 3 хонали — 1069 доллар, 4 хонали — 1068 доллар) ва Миробод (1 хонали — 541 доллар, 2 хонали — 839 доллар, 3 хонали — 1028 доллар, 4 хонали — 1093 доллар) туманларида кузатилган.
Март ойида ўртача таъмирланган хонадонлар ижара нархида февралга нисбатан 0,61 фоиз, тўлиқ таъмирланган уй-жойлар ижара нархида эса 0,76 фоиз тушиш кузатилганди.
Тавсия этамиз
Қайси тоифадаги талабалардан ўқишни тугатгунча гранти олиб қўйилмайди?
Ўзбекистон | 11:26 / 07.06.2025
Миллий жамоа аъзоларига BYD автомобиллари топширилади
Спорт | 16:14 / 06.06.2025
Трамп ва Маск очиқчасига уришиб кетди
Жаҳон | 12:05 / 06.06.2025
Янги Тошкент қанақа бўлади? Бош архитектор ва масъул шаҳарсоз билан суҳбат
Ўзбекистон | 17:07 / 05.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Дўстлар, биз бу кунга етдик, уддаладик!” – осон кечмаган мундиал йўли ҳақида катта суҳбат
Спорт | 22:02
-
Германияда барча полициячиларни электрошокерлар билан қуроллантириш таклиф қилинди
Жаҳон | 21:49
-
АҚШ Украинага ваъда қилинган 20 мингта ракетани Яқин Шарққа юборди — Зеленский
Жаҳон | 21:39
-
United Airlines авиакомпанияси ўз самолётларидан Starlink’ни ўчириб қўйишни бошлади
Жаҳон | 21:04
Мавзуга оид

15:31 / 03.05.2025
Беларус Ўзбекистонда йиғма ёғоч уйларни ишлаб чиқаришни ташкил этиши мумкин

12:17 / 17.04.2025
Тошкентда 1 ва 2 хонали уйлар ижара нархи арзонлашди

16:38 / 10.04.2025
Ҳарбий хизматчиларга турар жой ижараси учун тўланадиган компенсация миқдори оширилди

09:02 / 03.04.2025